generation.uz

Обуна
Бу ерда янгиликларимизга обуна бўлишингиз мумкин
Овоз бериш
Фаол турган сўровномалар йўк
Кун фотосурати
Бола тилидан
Сайт куйидаги манзил бўйича хам очик www.gen.uz
Болалар ўртасидаги жанжалларни қандай бартараф этиш мумкин

Болалар жанжаллашмаслигини истайсизми? Унда улар бир-бирини ҳурмат қилишларига ўргатинг. Ўзаро аҳил-иноқ бўлиб яшашларига ўз ҳиссасини кўшишлари учун оиланинг кичик аъзосига баъзи бир оддий нарсаларни ўргатиш зарар қилмайди:

Кичкинтойингизга агар унинг акаси ёки опаси жаҳли чиқиб турган бўлса, уни ўз хонасида холи қолдириб, индамай чиқиб кетишини маслаҳат беринг. Ҳар бир инсон турли ҳиссий кечинмага эга бўлишга ҳақлилигини ва баъзида уларни бир муддат ёлғиз қолдириш яхши эканлигини гўдакка тушунтиришга ҳаракат қилинг. Афсуски, кўп ҳолларда тескариси бўлади – кичкинтой акасининг жиғига тегаверади, акасининг аччиғи чиқади, гўдак шикоят қилиш учун югуради, охир-оқибат муносабатлар янада чигаллашади.

Агар гўдак ҳақиқатдан ҳам айбдор бўлса, унга “Кечир!”дейишни ўргатинг: мисол учун, опаси ёки акасининг нарсаларини остин-устин қилганида, ниманидир сўрамасдан олиб, ўрнига қўймаганида. Чунки болалар ўртасидаги тортишувнинг асосий сабаблари уларнинг шахсий ҳудудларига ва буюмларига тегишга бориб тақалади.
Кичкина мулкка эга кичкинтойлар “Бу ҳаммаси меникиииии!” деб қичқиришни яхши кўришади, бунинг натижасида катта болалар, албатта, хафа бўлишади. Гўдагингизга баъзида хурсандчиликни бошқалар билан, айниқса акаси ёки опаси билан баҳам кўриш яхшилигини тушунтиринг.

Шунингдек, катта ёшли ака-опаларга ҳам бир неча маслаҳатлар зарар қилмайди:
уларга ўзларининг кичик ука ёки синглиси ёшида қандай бўлишганини гапириб беринг, укаси ўзини неча бундай тутаётганини изоҳланг ва илтифотлироқ бўлишни маслаҳат беринг. Ўзларининг катта бўлиб қолганликларини ва ҳар қандай келишмовчиликни бартараф эта олишига урғу беринг.

Тўнғичингизнинг ўз шахсий ҳудуди учун ва шахсий буюмларидан фойдаланишдаги ўрнатган қоидасини қўллаб-қувватланг. Катта болангизни у илгарироқ туғилгани учун кичигининг инжиқликларига чидаши кераклигини айтиш адолатдан эмас.

Акаси ёки опасига укаси устидан куч ёрдамида тазйиқ ўрнатмаслиги кераклигини, масалани бошқача йўл билан ҳал этиш учун етарли фаросатга эга эканлигини айтинг. Ҳақиқий ғалаба – бу ҳеч кимнинг хафа бўлиб қолмаслигидир.

 

Муаллиф: Юлия Малкова
Манба: dytyna.info/


Шархлар
та шарх: 0 | та сахифа: 0



Шархни кўшиш
Исм
Шарх:


Код:



Ушбу бўлимдаги охирги маколалар
Бир ярим – уч ярим яшар бола ҳаётининг турли босқичларида ижозатнинг чегарасини текшира бошлайди, хусусан қуйидагича усулла...
Фарзандларингизнинг орасидан қил ҳам ўтмайди. Улар яхши дўст ва албатта, бир-бирларини қўллаган ва ҳимоя қилган x...
Севимли фарзандингизнинг доимий «Олиб беринг!» деган гапига нима деб жавоб бериш мумкин ва «молиявий ижозат» нимаси билан ё...
Биз «иркит» сўзини ўзининг ташқи кўринишини тартибга келтирмаган кишиларга нисбатан тез-тез ишлатамиз. Бу сўз бизда пала-партиш,...
Авторизация
Логин:
Парол:
Мени эслаб колиш
Рўйхатдан ўтиш
Парол эсингиздан чикдими?
   
Маколани кўшиш
Тугрукхоналар
Туғруқхона мажмуалари, она ва бола марказларининг манзили ва телефон рақамлари ҳақида маълумот
Болалар марказлари
Ушбу иловада Ўзбекистондаги болалар ташҳис марказлари, клиникалари ва диспансерларининг манзил ва телефонларини топишингиз мумкин
Интервью

Театрлар, музейлар
Ушбу иловада Тошкент шаҳридаги асосий музей ва театрларнинг манзили ва телефон рақамларини топишингиз мумкин.
Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган
23.10.2008 даги 0466-сонли гувохнома
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@generation.uz
Сайтни яратиш: Brand.uz студияси