.jpg)
Боал учун ёзги болалар лагерига бориш – бу шунчаки таътиллардан ҳам муҳимроқ нарса. Болаларга яхши соғлом хордиқни таъминлаш учун имкониятлар унчалик ҳам кўп эмас.
Оромгоҳ – бу фарзандингиз учун ўз ҳовлисидан ташқаридаги дунёни ўрганиш ҳамда болага ота-она ғамхўрлигидан вақтинчалик эркинликка чиқиш имкониятидир. Бу фарзандингизда мустақил бўлиш ва ўзининг “Мен”и ҳиссини ривожлантиради, бошқа болалар билан танишиб, мулоқот қилиш, жамоада ишлаш ва ишга ижодий ёндашиш кўникмасини ривожлантиради. Фарзандингиз хордиқ чиқарар экан, сиз ўзингиз ҳақида ўйлашингиз мумкин. Бола уйга қайтганидан кейин ўзингиз ҳам худди хордиқ чиқариб олгандай бўласиз.
Оромгоҳга боришга тегишли қарорни (қаерга нима олиш керак) бола билан бирга қабул қилиш зарур. Бироқ бунда фарзандингизнинг етуклик даражасини ва сиз танлаган оромгоҳ талабларини ҳам ҳисобга олиш зарур. Агар бола ўзини муаммога жалб этилганини сезса, бу унинг ижобий хордиқ чиқаришига бўлган имкониятини оширади.
Болаларнинг шаҳар ташқарисидаги исталган оромгоҳда бўлишига оромгоҳ билан тузилган шартнома ва ота-она томонидан сотиб олинган йўлланма асос бўлади.
ОРОМГОҲ деб номланувчи саёҳат учун ўзингиз билан нималарни олиш зарур…
Албатта, яхши кайфият. Кейин бола ёки қизга болалар оромгоҳида 3 ҳафта давомида керак бўладиган буюмларни олиш зарур. Уларга шахсий гигиена воситалари, зарур миқдорда кийим-кечак ва пойабзал (спорт кийими, совуқ об-ҳаво учун иссиқ кийим, сув ўтказмайдиган ботинка, ички кийим, хона шиппаклари ва бассейн учун сланци).
Болага оромгоҳ учун пул бериш керакми?
Агар оилада шундай имконият мавжуд бўлса, албатта. Пул оромгоҳ ташқарисига саёҳат пайтида индивидуал фотосуратлар олганда, оромгоҳ дўкончасидан турли ширинликлар ва эсдалик совғаларини сотиб олиш учункерак бўлиши мумкин.
Оромгоҳга нимани олмаган маъқул?!
Қимматбаҳо аудио, видео техникани, фотоаппаратларни, қиммат кийим-кечак, пойабзал ва парфюмерия, олтин, кумуш, платина ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини. Болага оромгоҳга уяли алоқа телефонини ҳам бермаган маъқул. Афсуски ҳеч бир марказ болалар жамоасида телефонларнинг сақланишини таъмилаб беролмайди. Оромгоҳнинг алоқа телефонини ёзиб олинг ва фарзандингиз билан доим мулоқотда бўлиш имконингиз бўлади. Роликли конки ва скейтборд нафақат уларда учаётган боланинг, балки атрофдагиларнинг ҳам шикастланиш эҳтимолини оширади, шу боис уларни оромгоҳга олмаган маъқул.
Фарзандингиз оромгоҳга кетяпти, энди у бироз вақт мустақил одамга айланади, шунинг учунфарзандингиз билан оромгоҳ ҳудудида ўзини қандай тутиш қоидалари ҳақида суҳбатлашинг. Оромгоҳда хордич чиқариш даврида болалар кун режимига бўйсунишлари, отряд ва дружина тадбирларида иштирок этишлари, шахсий гигиена қоидаларига амал қилишлари, кийим-кечак ва пойабзал тозалигига қарашлари, оромгоҳ мулкига эҳтиётлик билан муносабатда бўлишлари лозим.
Оромгоҳда болаларга қуйидагилар тақиқланади: чекиш, спиртли ичимликлар ичиш, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, ҳақоратли сўзларни ишлатиш, оромгоҳ ҳудудини сўроқсиз тарк этиш.
Бола оромгоҳдан ҳайдалиши мумкин бўлган сабаблар ҳам бор. Уларга қуйидагилар киради:
• ўз хавфсизлик чораларини қўпол равишда бузиш, оромгоҳ ҳудуди ёки ухлашга сигнал берилганидан кейин корпус ҳудудини ўзбошимчалик билан тарк этиш, сув ҳавзасида ўзбошимчалик билан чўмилиш;
• қўрқитиб буюм ундириш, дўқ-пўписа қилиш, ўғирлик, бошқа болаларга нисбатан қўпол маънавий ва жисмоний тазйиқ ўтказиш, оромгоҳга моддий зарар етказиш, кун тартибини қўпол равишда бажармаслик;
• спиртли ичимликларни, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, чекиш;
• болада оромгоҳда хордиқ чиқаришга қарши тиббий кўрсатма мавжуд бўлса.
Агар фарзандингизни оромгоҳга бориб кўришга қарор қилган бўлсангиз, бир қатор қоидаларга амал қилишингиз зарур:
• оромгоҳ ҳудудида ташриф буюрувчиларнинг маст ҳолатда пайдо бўлиши тақиқланади;
• болаларга тез айнийдиган маҳсулотларни олиб келиш тақиқланади;
• ота-оналар ёки ваколатли шахслар бола билан бўлиш вақти ҳақида отряд вожатийларини хабардор қилишлари зарур;
• ота-оналар болалари билан оромгоҳ ҳудудида фақат махсус ажратилган жойда учрашишлари мумкин;
• ота-оналар отряд вожайтиси билан биргаликда фарзандининг яшаш ва соғломлаштириш шароитлари билан танишишлари мумкин;
• агар ота-оналар ёки ваколатли шахслар фарзандларини оромгоҳ ҳудудидан олиб кетишмоқчи бўлса, оромгоҳ маъмуриятида белгиланган шаклдаги аризани тўлдиришлари керак;
• оромгоҳ ҳудудидан чиқишганидан кейин ота-она болада капа бор-йўқлигини яхшилаб текширишлари лозим, чунки оромгоҳ ҳудудида мунтазам равишда капага қарши чоралар кўрилади, бу хавфли ҳашоротлар пайдо бўлишининг олдини олади;
• ташриф муддати тугаганидан кейин ота-оналар ёки ваколатли шахслар болани отряд вожатийсининг қўлиша топширишлари керак.
Ўз навбатида вожатийлар, педагоглар ва тиббий ходимлар фарзандингиз қулай, қизиқарли ва хавфсиз хордиқ чиариши учун қўлидан келган барча ишни қилишади.
Манба:
blondenews.ru/