generation.uz

Обуна
Бу ерда янгиликларимизга обуна бўлишингиз мумкин
Овоз бериш
Фаол турган сўровномалар йўк
Кун фотосурати
Бола тилидан
Сайт куйидаги манзил бўйича хам очик www.gen.uz
Болаларни ақлли қиладиган 10 та маҳсулот

Агар болалар мактабда ёмон ўқишса, демак муаммо уларнинг интеллектуал қобилиятида эмас, балки боланинг мия фаолияти учун зарур бўлган озиқ моддалар етишмаётганлиги ёки у нотўғри озиқланаётганлигидадир. Улғайиб бораётган боланинг мияси – организмга тушадиган овқатнинг жуда катта миқдордаги озиқ моддаларини ўзлаштирадиган анчайин “очкўз” орган ҳисобланади. Шу боис болаларнинг нормал ривожланиши учун уларни тўғри овқатлантириш жуда муҳим. Қуйида болалар учун тавсия этиладиган унинг мия фаолиятига ижобий таъсир қилувчи ўнта маҳсулотни келтирамиз.

1. Лосось. Ушбу ёғли денгиз балиғининг таркибида мия фаолияти учун фойдали бўлган омега-3 ёғ кислотаси мавжуд. Уни истеъмол қилиш миянинг когнитив фаолиятини яхшилайди. Фарзандингизга қовурилган ёки димлаб пиширилган балиқни сабзавотлар билан (бодринг, помидор ёки салат барглари қўшиб) бутерброд кўринишида беришингиз мумкин.

2. Тухум. Тухум сариғи таркибида хотирани яхшилайдиган холин элементи мавжуд. Ўқувчига тушликка қовурилган тухум ёки нон орасига омлет қилиб бериш мумкин.

3. Ер ёнғоқ ёғи. Ер ёнғоқ миядаги асаб мембраналарини ҳимоя қилувчи антиоксидант - Е витаминининг манбаи ҳисобланади. Тузланмаган ер ёнғоқни исталган салатга қўшиш мумкин, ер ёнғоқ ёғини эса нонга суриб ейиш жуда мазали.

4. Тозаланмаган дон. Инсон мияси нормал фаолият юритиши учун муайян миқдорда глюкозани талаб қилади. Тозаланмаган донда глюкоза ҳам, бириктирувчи тўқималар ҳам (қонга қанча миқдорда глюкоза тушишини бошқарувчи) мавжуд, шунингдек унинг таркибида асаб тизимини озиқлантирувчи В гуруҳи витаминлари бор. Ўзингиз ва фарзандларингизга оқартирилмаган ундан тайёрланган нон маҳсулотларини харид қилинг ёки нонни ўзингиз ёпинг.

5. Сули ёрмаси. Сули – бу бола учун энг яхши нонуштадир, чунки унинг таркибида Е, В витаминлари, потассиум ва руҳ моддалари мавжуд. Ушбу элементлар ва витаминлар фарзандингизга ўзининг интеллектуал салоҳиятини тўла намоён этишига ёрдам беради. Сулини унга қўшиб пироглар, оладьялар, сирниклар тайёрлаш ёки уни шунчаки қуруқ товада ёнғоқ билан қовуриб ширин бўлмаган йогурт ёки сут билан бирга истеъмол қилиш мумкин. Агар эрталаб сабзавотли ва мевали шарбатларни тайёрлашни одат қилган бўлсангиз, шарбатга озроқ хом сули ёрмасидан қўшинг.

6. Майда мевалар. Қулупнай, черника, олча, малина, маймунжон ва бошқалар саратон касаллигининг олдини олувчи антиоксидантларга эга. Тадқиқотлар қулупнай билан черниканинг хотирани яхшилашини, малина, қулупнай, маймунжон ва ертутининг уруғлари омега-3 кислотасига бойлиги кўрсатди. Янги узилган меваларни салатларга, сабзавотли таомларга, мюслига қўшиш ёки шунчаки истеъмол қилиш мумкин.

7. Дуккаклилар. Ловия, нўхат, нут, ясмиқ дони таркибида протеин, мураккаб углеводлар (қондаги қанд моддаси миқдори унчалик оширмайдиган), бириктирувчи тўқималар, витаминлар ва минераллар кўп бўлгани боис, улар жуда фойдали. Дуккаклиларни ҳар қандай томатли қайла билан гарнир ёки салатга қўшимча сифатида истеъмол қилиш мумкин.

8. Рангли сабзавотлар. Помидор, брокколи, бақлажон, қовоқ, сабзи, исмалоқ, булғор қалампири, маккажўхори – ёрқин ранглардаги ушбу сабзавотлар таркибида шикастланган тўқималарни тикловчи кўп миқдорда антиоксидантлар бор. Болаларга янги узилган сабзавотларни кесиб беринг ёки макаронга сабзавотлардан қайла тайёрлаб беринг.

9. Сут ва йогурт. Сут маҳсулотлари протеин ва В гуруҳи витаминларига жуда бой. Ушбу моддалар мия тўқимасининг ўсиши, нейротрансмиттерлар ва энзимлар ҳосил бўлишида муҳим аҳамиятга эга. Болаларга нонуштага ширин бўлмаган йогурт, ёғсиз сметана, сут, ряженка ва ёғсиз қатиқ харид қилинг.

10. Ёғсиз мол гўшти. Ёғсиз гўшт – темир ва руҳ моддасининг манбаи ҳисобланиб, у миянинг когнитив фаолиятини яхшилашга ёрдам беради. Ёғсиз гўштни С витаминига бой озуқа (помидор, булғор қалампири, апельсинлар, қулупнай) билан бирга истеъмол қилиш организмнинг темир моддасини яхши ҳазм қилишига кўмаклашади.

 

Манба: chudetstvo.ru/
 


Шархлар
Aliyeva.G   14:08, 16 января 2011
Kattakon raxmat...!

та шарх: 1 | та сахифа: 1



Шархни кўшиш
Исм
Шарх:


Код:



Ушбу бўлимдаги охирги маколалар
Кўпгина болалар учун мактабга бориш доимий стресс манбаига айланади. Ўқув юкламасини офисдаги иш билан тенглаштириш мумкин. Билимларни ўзлашт...
Тунги уйқу ўзи нима? Бу ҳаётдан дам олиш десак, янглишган бўламиз. Бу бор-йўғи инсон ҳаёт фаолиятидаги фазалар ва ритмлар а...
Сунъий озиқа гўдакка тўғри келмайдими, буни қандай билиш мумкин? Бундай вазиятда нима қилиш керак? Бу саволларга жавоб топи...
Кичкинтойингиз бир ёшга тўлдими? Бу унинг зинҳор катталар овқатига ўтиши мумкинлигини билдирмайди: гўдак олдингидай ёшига муносиб ов...
Авторизация
Логин:
Парол:
Мени эслаб колиш
Рўйхатдан ўтиш
Парол эсингиздан чикдими?
   
Маколани кўшиш
Тугрукхоналар
Туғруқхона мажмуалари, она ва бола марказларининг манзили ва телефон рақамлари ҳақида маълумот
Болалар марказлари
Ушбу иловада Ўзбекистондаги болалар ташҳис марказлари, клиникалари ва диспансерларининг манзил ва телефонларини топишингиз мумкин
Интервью

Театрлар, музейлар
Ушбу иловада Тошкент шаҳридаги асосий музей ва театрларнинг манзили ва телефон рақамларини топишингиз мумкин.
Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган
23.10.2008 даги 0466-сонли гувохнома
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@generation.uz
Сайтни яратиш: Brand.uz студияси