generation.uz

Обуна
Бу ерда янгиликларимизга обуна бўлишингиз мумкин
Овоз бериш
Фаол турган сўровномалар йўк
Кун фотосурати
Бола тилидан
Сайт куйидаги манзил бўйича хам очик www.gen.uz
Ҳомиладорлик мўъжизаси
Бугунги меҳмонимиз – Любовь Евгеньевна Кейнова, тиббиёт фанлари номзоди, «МДС-сервис» клиникасининг олий тоифали шифокори.

У Generation сайтининг ўқувчиларига ҳомилани тўғри режалаштириш тўғрисида гапириб беради.

1. Шифокорга мурожаат қиламиз. Агар бирор бир сурункали касаллигингиз бўлса, ҳомиладор бўлишдан олдин шифокорга мурожаат қилиш лозим. Сиз олаётган дори-дармонлар ҳомиладор бўлишни қийинлаштириш хусусиятига эга бўлса ёки ҳомилага зарар етказувчилар қаторига кирса, даволаш жараёнига бироз ўзгаришлар киритилиши мумкин.

2. Контрацепция воситаларини қабул қилишни тўхтамиз. Агар сиз ҳомиладор бўлишдан сақлайдиган таблеткаларни қабул қилган бўлсангиз, сизнинг ҳайз кўриш циклингиз яна бир-икки ҳайз цикли давомида тикланади.

3. Чекишни тўхтатамиз. Ҳомиладорлик пайтида сигарета тутуни бўлғуси фарзандингиз учун жиддий хавф манбаи ҳисобланади.

4. Тўғри овқатланишга эътибор қаратамиз. Ҳомиладорлик пайтигача тўғри ва тўлақонли овқатланиш организмингизни соғломлаштиради ва ривожланаётган ҳомилага ҳомиладорликнинг биринчи ҳафталариданоқ барча зарур витаминлар, микроэлементлар ҳамда моддаларни олишга ёрдам беради.

Овқатланишда қуйидаги қоидаларга амал қилган маъқул:

• Ярим фабрикатлар ва консервантларни истеъмол қилманг;
овқат янги тайёрланган бўлиши лозим;
• Ёғларни истеъмол қилишни чекланг;
• Янги узилган мева ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилинг;
• Кунига 4-5 марта мунтазам овқатланинг;
• Иш пайтидаги бир-икки тишлам бутербродлардан воз кечинг.


5. Ҳомиладор бўлишдан олдин фолий кислотасини истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. У бўлғуси фарзандингизнинг асаб тизимида турли нуқсонлар ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради. Дуккакли ва яшил ўсимликлар (исмалоқ, пиёз, салат барги) фолий кислотасининг табиий манбаи ҳисобланади. Ҳомиладорликнинг биринчи триместрида ҳомиладор аёлнинг организми одатий кундалик овқат таркибидаги фолий кислотасига қараганда уч баравар кўп фолий кислотасини талаб этади. Уни дорихоналардан рецептсиз сотиб олиш мумкин, кундалик доза 400 мкг ни ташкил этиши керак.
Фолий кислотасини ҳомиладорликдан бир ҳафта олдин истеъмол қилишни бошлаб, ҳомиладорликнинг 12-ҳафтаси охиригача қабул қилган маъқул.

6. Янги туғилган чақалоқларнинг юздан икки-учтасида жиддий ақлий ёки жисмоний нуқсонлар кузатилади. Баъзида бунга ҳомиланинг она қорнида ривожланишининг бузилиши сабаб бўлади. Асосан бу ота-оналардан бирининг насл орқали ўтадиган муаммоларига тааллуқли. Агар оилада ирсий хасталиклар мавжуд бўлса, ҳомиладор бўлишдан олдин у ёки бу хасталикнинг болага ўтиш хавфини баҳолаш учун генетик консультациядан ўтиш лозим.

7. Жинсий инфекциялар. Агар сиз ёки турмуш ўртоғингиз жинсий алоқа орқали юқадиган хасталиклар ташувчиси бўлсангиз, уни ҳомиладор бўлишдан олдин даволатиш зарур. Бачадон инфекцияси муаммоси ҳомиладор аёлларда инфекцияни юқтириш даражаси баландлиги ҳамда ҳомила ривожланишининг бузилиши ва хаста бола туғилиши хавфи туфайли доялик амалиётида етакчи ўринлардан бирида туради. Онада инфекциянинг мавжудлиги ҳомиладорлик ва туғишнинг салбий якунланишига олиб келиши мумкин.

Бугунги кунда тиббий ёрдам туфайли ҳомиладорлик ҳам, туғиш ҳам она ва бола саломатлиги учун хавфсиз бўлиб бормоқда. Кўплаб ота-оналар режалаштирилаётган ҳомиладорликдан олдин гинекологга мурожаат қилишади. Оналикдай муҳим даврга тўғри тайёрланиш учун камида уч ой вақт керак бўлади. Боланинг туғилиши – жуда муҳим жараён, шу боис чақалоқ соғлом бўлиб дунёга келиши ва бахтли бўлиб ўсиб-улғайиши учун уни олдиндан режалаштириш зарур.


Суҳбатни GENERATION лойиҳасининг муҳаррири Анна Гриценко олиб борди.
 

Шархлар
gulbar   21:20, 18 февраля 2011
men hoiladorlikni yaxshi utkazaman lekin tugishda qiynalaman bolalarim kuchli trama oladi keyin nervpatolog bu tugma deydi kompyuter tomografiyadan qurqaman. nima qilay.

та шарх: 1 | та сахифа: 1



Шархни кўшиш
Исм
Шарх:


Код:



Ушбу бўлимдаги охирги маколалар
Шаҳримизда қўлидан ҳамма иш келадиган ва юрагимиз тубидан жой оладиган буюмлар устида улкан меҳр-муҳаббат билан ижод ...
25 март куни “Туркистон” саройида пойтахтдаги энг ёш театр ҳисобланган Катта Қўғирчоқлар Театрининг премьера сп...
Ирина Аббасова – таниқли хонанда, истеъдодли мусиқачи, пойтахтнинг «Аладдин» театридаги машҳур мусиқий ло...
Бугунги материалимиз ҳомиладорлик пайтида пайдо бўладиган патологиялар мавзусига бағишланган. Ҳомиладор аёллар патологияси бўлим...
Авторизация
Логин:
Парол:
Мени эслаб колиш
Рўйхатдан ўтиш
Парол эсингиздан чикдими?
   
Маколани кўшиш
Тугрукхоналар
Туғруқхона мажмуалари, она ва бола марказларининг манзили ва телефон рақамлари ҳақида маълумот
Болалар марказлари
Ушбу иловада Ўзбекистондаги болалар ташҳис марказлари, клиникалари ва диспансерларининг манзил ва телефонларини топишингиз мумкин
Интервью

Театрлар, музейлар
Ушбу иловада Тошкент шаҳридаги асосий музей ва театрларнинг манзили ва телефон рақамларини топишингиз мумкин.
Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган
23.10.2008 даги 0466-сонли гувохнома
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@generation.uz
Сайтни яратиш: Brand.uz студияси