generation.uz

Обуна
Бу ерда янгиликларимизга обуна бўлишингиз мумкин
Овоз бериш
Фаол турган сўровномалар йўк
Кун фотосурати
Бола тилидан
Сайт куйидаги манзил бўйича хам очик www.gen.uz
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош педиатри «Соғлом она – соғлом бола» дастури ҳақида

Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни шакллантириш бўйича олиб борилаётган ишларни янада кучайтириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича 2009-2013 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар Дастурини амалга оширишга киришилди.

Роза ЖУБАТОВА, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош педиатри, Республика илмий-амалий педиатрия тиббий маркази директори:
- Жорий йилнинг 1 июлида Ўзбекистон Президентининг қарори билан тасдиқланган ушбу дастур аҳолининг репродуктив саломатлигини, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасаларининг моддий-техника базасини ва улар томонидан кўрсатилаётган ёрдамни мустаҳкамлаш тизимини такомиллаштиришга, аҳоли ўртасида соғлом бола туғилиши ва уни тарбиялаш масалалари бўйича тушунтириш ишларини кучайтиришга йўналтирилган.

Ўсмир қизларни мажбурий профилактика кўригидан ва фертил ёшдаги аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш сифатини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Оила қураётган барча шахсларни никоҳдан олдин тиббий текширувдан ўтказиш ишлари олдингидай тўлиқ қамраб олинган. Оналик ва болаликни муҳофаза қилувчи барча муассасалар ўз фаолиятларини доим такомиллаштириб боришга мажбур. ЮНИСЕФнинг «Болага нисбатан дўстона муносабатдаги муассаса» сертификатига сазовор бўлган республикадаги 176 та тиббий муассаса эса уларга намуна сифатида кўрсатилмоқда. Ушбу сертификат мазкур клиника мутахассислари Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган оналар ва болаларни парвариш қилиш қоидаларига амал қилаётганликларини тасдиқлайди.

Дастур доирасида қишлоқлардаги тиббий пунктларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ишлари давом эттирилади. Худди шундай ишлар кўп профилли болалар тиббий марказлари, Тошкент педиатрия институти клиникалари ва бизнинг марказимизда ҳам амалга оширилади. Ҳудудлардаги перинатал марказлар ҳам кўрсатиладиган ёрдам турларини кенгайтиришни режалаштирган. Шунингдек дастурда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият юритувчи тиббий ходимларнинг малакасини ошириш бўйича тадбирлар ҳам кўзда тутилган.

Дастурдан ўрин олган тўққизта тадбир аҳоли ўртасида соғлом болалар туғилиши ва уларни тарбиялаш, ёшларда соғлом ва фаровон оила яратишга, соғлом ҳаёт тарзини юритишга бўлган интилишни шакллантириш масалалари бўйича тушунтириш ишларини кучайтиришга қаратилган. Уларда Республика аёллар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамда ёшларнинг даврий нашрлари ва телевидение каби ўндан зиёд ташкилотлар иштирок этяпти.

Болалар ва ўсмирларни камол топтириш, жисмонан соғлом ва маънавий баркамол авлодни шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида соғлом ҳаёт тарзини янада тарғибот қилувчи, болалар ва ўсмирларни фаол жисмоний тарбия машғулотларига жалб этиш, уларни спорт секциялари ва сайёҳлик тўгаракларига қизиқтиришни кўзда тутувчи чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш ишлари давом этади.

Манба: http://www.ut.uz/


Шархлар
та шарх: 0 | та сахифа: 0



Шархни кўшиш
Исм
Шарх:


Код:



Ушбу бўлимдаги охирги маколалар
Тошкент шаҳридаги Театрлар, Маданият саройлари, Ресторанлар Янги йилни болалар билан биргаликда қувноқ даврада кутиб олишни такли...
Бугун сиз билан терини тўғри парвариш қилиш усулларидан бири ҳақида суҳбатлашамиз. Унинг асосий тамойили табиийлик ва...
Нарх ва сифатнинг оқилона бирикувини сизга Fashion baby болалар кийим-кечаги дўкони тақдим этади. 2010 йилнинг ноябрида очилган ушбу дў...
Шинамгина Kid’s Club болалар дўкони Кадишев бозоридан унчалик узоқ эмас. “Ҳаммаси кичкинтойлар учун” деб ёзилган виве...
Авторизация
Логин:
Парол:
Мени эслаб колиш
Рўйхатдан ўтиш
Парол эсингиздан чикдими?
   
Маколани кўшиш
Тугрукхоналар
Туғруқхона мажмуалари, она ва бола марказларининг манзили ва телефон рақамлари ҳақида маълумот
Болалар марказлари
Ушбу иловада Ўзбекистондаги болалар ташҳис марказлари, клиникалари ва диспансерларининг манзил ва телефонларини топишингиз мумкин
Интервью

Театрлар, музейлар
Ушбу иловада Тошкент шаҳридаги асосий музей ва театрларнинг манзили ва телефон рақамларини топишингиз мумкин.
Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган
23.10.2008 даги 0466-сонли гувохнома
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@generation.uz
Сайтни яратиш: Brand.uz студияси