|
Тор соҳа мутаҳассисларининг кўриги ва таҳлиллар ортда қолди, аммо бу билан бўлғуси онанинг “саргузаштлари” тугамайди.
Окулист, эндокринолог, стоматолог, неврапотолог, лор, жарроҳ, терапевт кўрикларидан кейин бирор бир муаммолар аниқланиши мумкин, аммо уларни осонгина турли дори препаратлари ва витамин комплекслари ёрдамида ҳал этса бўлади. Қўлингизда рецепт билан дорихонага кейинроқ борасиз, ҳозир эса яна кенгайтирилган анкета бериладиган жойга қайтишга тўғри келади, у ерда сизга поликлиникага келиш кунини тайинлашади. Одатда, бироз тин олишга кўп билан 5-7 кун берилади.
Бу пайт ичида бироз дам олишингиз, яъни сайр қилишингиз, витаминларни қабул қилишингиз ҳамда бевосита туғруқни қабул қиладиган шифокорни топишга ҳаракат қилишингиз мумкин. Туққан аёлларнинг фикр-мулоҳазаларини ўқиб кўринг, қайси мутахассис билан танишмоқчи эканлигингизга аниқлик киритинг.
Агар нимадир сизни безовта қилса, тайинланган кунни кутиб ўтирмасдан дарҳол шифокорга мурожаат этинг. Балки сизга янги анализлар ва ҳапдориларни тайинлашар, уларга бепарволик билан қараш ҳозирги ҳолатингиз учун хавфли бўлиши мумкин.
Барча анализлар натижалари пухталик билан анкетангизга ёпиштирилишини кузатиб боринг. Бу сизни такрорий кўрикдан халос этади, келгусида эса, фарзандингиз дунёга келадиган туғруқхонадаги шифокорларга жуда асқотади. Чунки улар бу билан ҳолатингизни кўрсатиб берадиган тўлиқ манзарага эга бўлади, Сиз эса ортиқча саволлар ва нотўғри туғруқ усулларидан халос бўласиз.
Қўлингизга ҳомиладорнинг алмашув картасини олгунингизча ҳали кўп вақт бор – ушбу ҳужжат ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасидан кейин берилади. Шифокорлар қабулида бўлиш ва турли тадқиқотлар ҳали жонингизга ҳам тегади, аммо асабийлашманг. Эсингизда бўлсин, бу ишларнинг барчасини қилиш зарур. Асосийси кайфиятингизни кўтарадиган машғулотни топиш муҳимроқ, у сизга қониқиш ҳиссини олиб келиб, она ва фарзанднинг саломатлигига ижобий таъсир қилади.
Сизга енгил ҳомиладорликни тилаймиз!
|