generation.uz

Обуна
Бу ерда янгиликларимизга обуна бўлишингиз мумкин
Овоз бериш
Фаол турган сўровномалар йўк
Кун фотосурати
Бола тилидан
Сайт куйидаги манзил бўйича хам очик www.gen.uz
Яқинда мактаб бошланади!
Мактабга тайёргарлик кўряпсизми? Оилангизда бўлғуси ўқувчи улғаймоқда. Табриклайман, Сиз янги ҳаёт бўсағасида турибсиз! Хўш, тайёрмисиз? Келинг буни бир текшириб кўрамиз.

Бола биринчи синфга бориш арафасида муайян ривожланиш даражасига етган бўлиши ва баъзи билимларни эгаллаган бўлиши лозимлигини ҳамма билади. Бу ерда гап ўқиш ва санаш ҳақида кетаётгани йўқ, агар бунга зарурат бўлса, ўргатишади. Биринчи синф дастури савод чиқаришга мўлжалланган, шу боис биринчи синфга ўқувчиларни қабул қилаётган ўқитувчилар кўп ҳолларда ота-оналардан болани ўқишга ўргатмасликни илтимос қилишди. Акс ҳолда бола буларни такроран ўрганишига тўғри келади.

Мактабга тайёрлик деганда, авваламбор, руҳий тайёрлик тушунилади: бола мактабга боришни истаяпти, унга мавқейининг ўзгариши ёқяпти, ўйин фаолияти аста-секин ўқишга алмашмоқда, бола диққатни жамлашга ва қоидаларга амал қилишга қодир;

иккинчидан эса, болада мактабга мослашишга ёрдам берадиган қатор қобилиятлар шаклланиб бўлиши керак: бўлғуси ўқувчи қоғоз варағи ҳақида тушунчага эга бўлиши, қайчидан фойдалана олиши, ҳафта кунларини, ой номларини йил фаслларини, асосий рангларни, ўз исми, фамилияси ва манзилини билиши лозим. Бу нарсалар унга асқотадиган энг зарур билимлар ҳисобланади.
Одатда 7 ёшгача барча болалар бу кўникмаларни эгаллаб олишади, агар фарзандингиз баъзи нарсаларни билмаса, мақсадли йўналтирилган машғулотлар ёрдамида уларни ўргатишингиз мумкин.

Агар болангиз предметларни бирлаштириш ёки ажратиш машқларини бажаришни, 10 гача санашни, чизиқлар чизишни ва расмларни эҳтиётлик билан бўяшни билса, бу жуда яхши. Одатда бундай кўникмалар ривожланиш гуруҳларида шуғулланган болаларда бўлади.

Фарзандингизни мавқеи ўзгаришига кўниктириб боринг, у яқинда мактабга боришини ва у ерда янги билимлар ва кўплаб дўстлар орттиришини айтинг. Мактабда дарслар бўлишини, дарс пайтида диққатни бир жойга тўплаб тинглаш лозимлигини, танаффуслар пайтида эса дам олиш мумкинлигини тушунтиринг. Болангизда мактаб ва ўқитувчиларга нисбатан қувончли ва ижобий муносабатни шакллантиришга ҳаракат қилинг.

Бундан ташқари, фарзандингиз янги жамоанинг аъзосига айланишини ҳам унутманг. Унда танишиш ва янги дўстлари билан ўзини тутиш қобилияти борлигига ишонч ҳосил қилинг. Баъзан янги муҳитга тушиб қолган болада агрессивлик ёки бошқалардан ажралиб қолиш ҳолатлари кузатилади. Жажжи ўқувчини мактабга мослашиш даврида диққат билан кузатиб бориш пайдо бўлаётган муаммоларни ўз вақтида кўриш ва болага ёрдам кўрсатиш имконини беради.


malishi.ru

Шархлар
та шарх: 0 | та сахифа: 0



Шархни кўшиш
Исм
Шарх:


Код:



Ушбу бўлимдаги охирги маколалар
Замонавий мактабдаги юкламалар жуда жиддий эканлиги ҳамда мактаб ўқувчиларининг саломатликлари унчалик яхши эмаслиги ўқитувчилар ...
Болаларнинг барчаси табиатига кўра жуда қизиқувчан бўлишади – улар янги нарсалар ҳақида билишни, дунёқарашларин...
Баъзи биринчи синф ўқувчилари ота-онасининг ёрдамисиз уй вазифасини бажара олишмайди. Аммо болалар мактабда берилган уй вазифасини ўзлари баж...
Мактабда ҳаммага бирдай қийин – болаларгаям, ота-оналаргаям, ўқитувчиларгаям. Нима учун, дейсизми? Соғлиқ ва ас...
Авторизация
Логин:
Парол:
Мени эслаб колиш
Рўйхатдан ўтиш
Парол эсингиздан чикдими?
   
Маколани кўшиш
Тугрукхоналар
Туғруқхона мажмуалари, она ва бола марказларининг манзили ва телефон рақамлари ҳақида маълумот
Болалар марказлари
Ушбу иловада Ўзбекистондаги болалар ташҳис марказлари, клиникалари ва диспансерларининг манзил ва телефонларини топишингиз мумкин
Интервью

Театрлар, музейлар
Ушбу иловада Тошкент шаҳридаги асосий музей ва театрларнинг манзили ва телефон рақамларини топишингиз мумкин.
Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган
23.10.2008 даги 0466-сонли гувохнома
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@generation.uz
Сайтни яратиш: Brand.uz студияси