generation.uz

Обуна
Бу ерда янгиликларимизга обуна бўлишингиз мумкин
Овоз бериш
Фаол турган сўровномалар йўк
Кун фотосурати
Бола тилидан
Сайт куйидаги манзил бўйича хам очик www.gen.uz
KIDS LAND – болалар ва ота-оналар учун дўкон

Ганга дўкони қаршисида жойлашган KIDS LAND болалар дўкони ўзининг ёрқин кўриниши ва катталиги билан кишининг эътиборини тортади. Дўкон икки қаватни эгаллаган, шу боис уни болалар савдо маркази деб аташ ҳам мумкин. Буни дўкондаги ассортиментнинг кенглиги ҳам тасдиқлайди.

Биринчи қават боланинг ёши ва жинсига ҳамда ўйинчоқлар ва товарларнинг хусусиятларига қараб бир нечта секторларга ажратилган.

Бутун бир бўлим бир ёшгача бўлган гўдакларга бағишланган. Бу ерда бутун дунёга машҳур Chicco, Mother Love ва бошқа брендларнинг маҳсулотларини топиш мумкин. Ассортимент турли-туман – ривожлантирувчи ўйинчоқлар ва ўйинлар, гиламчалар ва она ва бола учун турли фойдали техника.

Чўмилиш учун ўйинчоқлар – 30 000 – 60 000 сўм
Турли ривожлантирувчи ўйинчоқлар – 20 000 – 400 000 сўм



 

Биринчи қаватнинг бир томонида қаторасига юмшоқ ўйинчоқлар терилган пештахталар жойлашган. Уларнинг нархи – 10 000 дан 200 000 сўмгача.

 

Дўкондаги улкан стеллаж кичкина маликаларга ажратилган. У турли фирмаларнинг ҳар хил кўринишдаги ва ўлчамдаги қўғирчоқларнинг кўплиги ва турли-туманлиги билан кишини лол қолдиради. Нархлари 4 500 дан 135 000 сўмгача. Шунингдек, бу ерда қизлар учун идишлар тўплами, докторлик тўплами (10 000 дан 400 000 сўмгача), деярли ҳақиқий газ плитасини, қўғирчоқлар учун кийим-кечакларни ва бошқа кўплаб нарсаларни харид қилиш мумкин.

Ўғил болалар учун ҳам алоҳида бўлим ажратилган бўлиб, бу ердаги ассортиментдан бошингиз айланиб кетади. Турли конструкторлар, автоматлар, роботлар, пульт билан бошқариладиган машиналар улкан стеллажларга териб қўйилган. Охиргиларининг нархи 22 500 дан 300 000 сўмгача. Россияда ишлаб чиқарилган самолётлар макетлари, вертолётлар, кемаларни 20 000 сўмдан 150 000 сўмгача бўлган нархларда харид қилса бўлади. Ҳар бир болакайнинг орзуси бўлган темир йўл сизга 20 000 сўмдан 45 000 сўмгача тушади. Агар пульт билан бошқариладиганини сотиб олмоқчи бўлсангиз, унда 105 000 сўм тўлашингизга тўғри келади.

Бундан ташқари, биринчи қаватда қуйидагиларни сотиб олиш мумкин:
-горкалар (ўртача, 400 000 сўм);
-арғимчоқлар (100 000 сўмдан);
-қумдонлар (300 000 дан 800 000 сўмгача)
-фарзандингиз ўзини ҳақиқий «Шумахер»дай ҳис қилиши учун аккумуляторли машинкалар – 300 000 дан 1 000 000 сўмгача.
 

Иккинчи қаватни мебель дўкони деса ҳам бўлади. Бу ерда ҳар қандай дидга ва чўнтакка мос келадиган каравотлар, аравачалар, стулчалар, ёғочоёқлар тақдим этилган. Шунингдек, дўконда болалар хонаси учун мебелга буюртма бериш ҳам мумкин. Дизайнини ўзингиз ўйлаб топишингиз ёки тайёр вариантлардан фойдаланишингиз мумкин. Гарнитур нархи 1 500 000 сўмдан бошланади.

Ёзги сайр аравачалари – 200 000 – 400 000 сўм.

Кузги-қишки аравачалар – 400 000 – 2 000 000 сўм.

Каравотчалар – 500 000 – 2 000 000 сўм.

Йўргак столлари – 300 000 – 900 000 сўм

Автокреслолар – 400 000 – 800 000 сўм.

 

Бундан ташқари, иккинчи қаватда болалар учун кийим-кечаклар ва пойабзал, болалар чойшаблари, столчалари ва бошқа кўплаб чиройли ва фойдали жиҳозлар тақдим этилган.

Янги туғилган чақалоқлар учун кийим-кечак тўплами (Туркия ва Таиландда ишлаб чиқарилган) – 30 000 - 170 000 сўм.

Столчалар – 300 000 – 700 000 сўм

 


Болалар чойшаблари – 150 000 – 400 000 сўм.

Ассортимент ҳар ойда янгиланиб туради. Вақти-вақти билан пойабзал ва кийим-кечакларнинг арзонлаштирилган савдолари ўтказилиб турилади. Терминал бўйича тўлов шакли ҳам мавжуд.
 

Алоқа учун маълумот:


 


Материални Анна Гриценко тайёрлади.


Шархлар
та шарх: 0 | та сахифа: 0



Шархни кўшиш
Исм
Шарх:


Код:



Ушбу бўлимдаги охирги маколалар
Ота ва она орасидаги муносабатлар бола шахсининг ривожланишига катта таъсир кўрсатиши сир эмас. Ота-оналар ва уларнинг фарзандлари бир бутун яхлитл...
Одатга кўра, болалар байрами кичкинтойнинг туғилган кунида ўтказилади. Кўпчилик ота-оналар учун ушбу воқеа ҳақиқий да...
Ушбу саволга жавобни ота-оналар ҳам, болалар ҳам билишлари зарур. Ота-оналар кутилмаган вазиятга тушиб қолганларида ўзларини йў&...
Аниқлик киритаман. Сизгаям, бизгаям деган қарорга келиш, яъни бўрилар ҳам тўқ бўлиши, қўйлар ҳам омон қол...
Авторизация
Логин:
Парол:
Мени эслаб колиш
Рўйхатдан ўтиш
Парол эсингиздан чикдими?
   
Маколани кўшиш
Тугрукхоналар
Туғруқхона мажмуалари, она ва бола марказларининг манзили ва телефон рақамлари ҳақида маълумот
Болалар марказлари
Ушбу иловада Ўзбекистондаги болалар ташҳис марказлари, клиникалари ва диспансерларининг манзил ва телефонларини топишингиз мумкин
Интервью

Театрлар, музейлар
Ушбу иловада Тошкент шаҳридаги асосий музей ва театрларнинг манзили ва телефон рақамларини топишингиз мумкин.
Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган
23.10.2008 даги 0466-сонли гувохнома
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@generation.uz
Сайтни яратиш: Brand.uz студияси