|
Болакайнинг муваффақиятли таълим олиш сири – бу унинг машғулотларга бўлган қизиқиши ва муҳаббатидир. FORTUNA – KLASS марказининг асосий мақсади ҳам мана шу хислатларни болага сингдиришдан иборат. Хўш, бунга қандай воситалар ёрдамида эришиш мумкин? Марказ ўзининг 12 йиллик фаолияти давомида ўқув жараёнининг оптимал дастурини тузиб чиқди, предметлар тўпламини мослаштирди ҳамда ажойиб педагогларни танлади. Болаларнинг кичик гуруҳлари (максимум 6 киши) тўққизта педагог томонидан ўқитилади. Машғулотларда ишонч, муҳаббат ўзаро мулоқотдан қувонч муҳити ҳукмрон. Болани муваффақиятли ривожлантириш рецепти ана шундай.

Таълим дастурлари
Болалар сайёраси – бу 3 дан 7 ёшгача бўлган болаларни интеллектуал, жисмоний ва эстетик ривожлантириш дастури.
Таълимнинг асосий йўналишлари:

Кичик гуруҳлардаги болалар билан ишлашнинг умумий йўналишлари
Мактабгача ёшдаги болаларнинг нейроруҳий, физиологик ва психологик хусусиятларига ва улар билан ишлаш тажрибасига таянган ҳолда, Сизга болани интеллектуал, эстетик ва жисмоний ривожланишнинг комплекс дастури таклиф этилади.
У олтита жажжи талабадан иборат гуруҳда қулай психологик муҳитда болани қизиқтирувчи ва ривожлантирувчи фаолиятнинг турли-туман турларини ўз ичига олади.

Асосий мақсад – умумий қобилиятларни – хотирани, диққат-эътиборни, диққатни жамлашни ривожлантириш ҳамда уларни аста-секин беихтиёрий кўринишдан ихтиёрий кўринишга ўтказишдан иборат. Болалар педагоглар билан томоша қилиш ва кўриш, тинглаш ва қулоқ солишга ўрганишади. Шунингдек, улар жамоада мустақил ишлаш тажрибасига эга бўлишади, етакчилик сифатларини шакллантиришади ҳамда ўз тенгдошлари билан ўзаро мулоқот кўникмаларига эга бўлишади.

Буларнинг барчаси ривожлантирувчи, сюжетли-ролли, дидактик ва ҳаракатли ўйинлар орқали амалга оширилади. Материални тақдим этишнинг бундай шакли ўқишга нисбатан ижобий муносабатда бўлиш ва материални тўлиқроқ ўзлаштириш учун қулай шароитларни яратади.
Учта ёш гуруҳи учун машғулотлар дастурларининг турли жадаллик ва такрорланиш муддатлари кўзда тутилган.Узайтирилган кун гуруҳи ҳам мавжуд.

Эстетика дунёси – 7 дан 12 ёшгача бўлган болалар учун дастур. У қуйидаги машғулотлардан иборат:
• инглиз тили;
• театр студияси;
• рақс ва хореография;
• тасвирий санъат.
Педагоглар
Марказда юқори малакали педагоглар, жуда яхши мутахассислар ишлайди. Масалан, мусиқа ўқитувчиси Ирина Александровна Виноградов тизими бўйича тайёргарликдан ўтган Тошкнтдаги ягона педагог ҳисобланади. Бу жуда қизиқ методика бўлиб, унга кўра болалар мусиқани тинглаш ва уни оддий ритмлардан бошлаб тушунишга ўргатади. Ўқитувчи болаларни классик мусиқага ўргатади, у ёки бу композициянинг тарихи ва бастакор ҳақида ҳикоя қилиб беради. Мусиқани тинглаш вақтида айни дамда ушбу мусиқа нима ҳақида гапираётгани, қайси асбобда ижро этилаётгани тушунтириб борилади. Шунда болалар классик мусиқани онгли равишда яхши кўра бошлашади.

Аммо, марказда ёш педагоглар ҳам ишлайди. Масалан, рақс ўқитувчиси. Рақс дарслари ҳафтасига икки марта бир соатдан бўлиб ўтади, олдинига дарс оёқ-қўлларнинг чигалини ёзишдан бошланади, машғулотлар давомида кичкитойларнинг қадам ташлаши, қаддини ғоз тутиши тўғирланади ва, албатта, турли қизиқарли рақслар қўйилади, кейинчалик улар либосли концертларда намойиш этилади.



Бундан ташқари FORTUNA – KLASS марказида ажойиб расм ўқитувчиси ҳам ишлайди. Унинг дарсларида болалар акварель ва гуашь билан чизишни ўрганадилар, турли материалларни синаб кўрадилар. Аммо энг асосийси, энди ҳеч ким расм чизишдан қўрқмайди. Кўпгина болаларда тоза оқ қоғоз олдида қўрқув, ниманидир бузиб қўйишдан ҳадиксираш мавжуд. Педагоглар, бола яратган ҳамма нарса, ҳатто улар яхши чиқмаган бўлса ҳам (буни ҳар доим тўғирлаш мумкин-да), чиройли ва тўғри эканини тушунтирган ҳолда, бу қўрқувни енгиб ўтишга ёрдам берадилар.
Болалар осонликча ва ўйин тарзида француз ва инглиз тилларини ўрганишади, бунда уларга ўша ажойиб педагогларнинг ўзлари кўмаклашади. Тил дарсларида ўқитишнинг кўргазмали қуроллар, видео каби турли усуллари қўлланилади. Ҳатто турли тилларда эртаклар қўйилади, шеър ва қўшиқлар ўрганилади.
Шунингдек, марказда айнан болалар психологиясига ихтисослашган ажойиб руҳшунос фаолият кўрсатади. Агар машғулотлар чоғида ўқитувчилардан бири бола тажовузкорликни, қизғанчиқликни намоён этаётганини ҳис этса, ушбу муаммо кейинчалик болалар билан муҳокама қилинади. Шу мавзудаги эртак ўқиб берилади, саҳна кўриниши қўйилади, буларнинг барчаси мавҳум равишда айблов ва койишларсиз амалга оширилади. Шу тарзда муаммо ўз-ўзидан йўқолади.

FORTUNA - KLASS марказининг ўқитувчилари
Марказдаги барча педагогларни болаларга бўлган улкан муҳаббат ва ўз ишини яхши билиш бирлаштириб туради.
Тамаддига танаффус!
Марказдаги ўқув жараёни жисмоний юкламаларни (у-шу, рақслар) ҳам ўз ичига олгани боис болалар чарчаб қолишади ва қоринлари очқайди. Шунинг учун соат 11 ларда улар учун ланч ташкил этилади. Бу ўқув жараёнининг яна бир томони бўлиб, педагоглар болаларга қайси маҳсулотлар организм учун фойдали ва яхши эканини, жонли озуқа нима, биз нимадан ташкил топганмиз, нима бизга ноқулайликларни ва касалликларни келтириши мумкинлиги ҳақида сўзлаб беришади. Янги узилган мева ва сабзавотлар, кўкатларни реклама қилишади.
Ланчга албатта мева ва сабзавотларнинг икки-уч тури киритилади. Бундан ташқари, дастурхонга уйда пиширилган ширин нон маҳсулотлари, бироз ширинлик ва фойдали ичимлик ҳисобланган наъматак дамламаси, каркаде чойи, кўк чой қўйилади.
Марказда узоқроқ соат 16.30 гача қолиб кетадиган узайтирилган гуруҳдаги болалар учун тушлик ҳам тайёрланади. У болаларнинг анъанавий таомлари – товуқ шўрва, фрикаделькали шўрва ва салатлардан иборат.
Тушликдан кейинги вақтдан 3-4 ёшли болалар учун ҳордиқ, яъни кундузги уйқу сифатида фойдаланилади. Сал каттароқ ёшли ухлашни истамайдиган болалар ўз ихтиёрлари бўйича мультфильм кўришлари, ўйнашлари, педагоглар билан суҳбатлашишлари, эртак ўқишлари мумкин.
Кейин эса иккинчи тушлик – мева ва ширин нон маҳсулотлари.

Машғулотлар режими
|
|
Вақти
|
5-6 ёш
|
3-4 ёш
|
|
Ҳафтасига 5 марта
|
Душанба-жума
|
9.00 – 14.00
|
9.00 – 13.00
|
|
Ҳафтасига 3 марта
|
Душанба, чоршанба, жума
|
15.00 – 17.30
|
-
|
|
Ҳафтасига 2 марта
|
Шанба, якшанба
|
10.00 – 13.00
|
-
|
Режада – янги мақом
Айни пайтда FORTUNA – KLASS маркази сезиларли даражада кенгайган. Энди у икки қаватли уйда жойлашган бўлиб, бу турли ёшдаги ва ўқув жараёнининг турли жадалликларидаги кичкинтойлар учун кўплаб қўшимча гуруҳларни очиш имконини беради. Шу боис ҳозир вакант ўринлар мавжуд бўлиб, меҳрибон ва тушунувчан педагоглар фарзандларингизни бажонидил қабул қилишади.
Ота-оналарнинг бир қисми йил бошида FORTUNA – KLASS марказини афзал кўришар экан, ўқитувчилар кўпроқ вақтларини болалар билан ўтказишларини илтимос қилишди. Бунга бир нечта сабаблар бор – баъзи ота-оналар бандликлари туфайли шунга муҳтож, чунки уларнинг иш куни жуда эрта бошланади ва кеч тугайди, болаларнинг буви ва боболари эса тарбия жараёнини уддалай олишмаяпти. Баъзи болаларнинг энагалари бор, аммо уларнинг ўзлари болалар жамоасида бўлишни танлашган. Шу боис ҳозир тўлиқ кунли гуруҳ очилган бўлиб, у 2 ҳафтадан буён фаолият юритмоқда. Болалар соат 16.30 гача педагогларнинг зийрак кузатуви остида бўлишади. Ҳозир ушбу вақтни яна чўзиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Нархлар
Нархлар келишув бўйича бўлиб, улар машғулотларнинг сони ва болаларнинг Марказда соат неччигача бўлишига боғлиқ.
Алоқа маълумотлари
Манзил: Глинка кўчаси, 24
Телефонлар: 315-35-43; 907–60-41; 353-61-26
.jpg)
Маълумотни Анна Гриценко тайёрлади. Материал ва фотосуратлар FORTUNA – KLASS мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларни ривожлантириш маркази томонидан тақдим этилган.
|