generation.uz

Обуна
Бу ерда янгиликларимизга обуна бўлишингиз мумкин
Овоз бериш
Фаол турган сўровномалар йўк
Кун фотосурати
Бола тилидан
Сайт куйидаги манзил бўйича хам очик www.gen.uz
Эмизикли фарзанди бор оналарга маслаҳатлар
Мана, чақалоқ ҳам дунёга келди... Боланинг ота-онаси ва қариндош-уруғлари бахтиёр, аммо бироз ўзларини йўқотиб қўйишган. Хўш, чақалоғингизга унинг илк кунларида нималар керак бўлади? Уни қандай парваришлаш, чўмилтириш, овқатлантириш лозим? Жажжи инсонга зарур бўладиган энг асосий нарса бу, авваламбор, онасининг қайноқ бағри, отасининг кучли қўллари, катталарнинг эътибори ва, албатта, тўғри ва фойдали овқат. Чақалоқ учун идеал озуқа, албатта, она сути ҳисобланади.

Кўкрак сутини эмаётганида бола ҳам, она ҳам ўзаро мулоқотдан лаззатланади. Бу онлар фақат уларнинг иккаласи учун. Бундай пайтларда она ва бола бир тану бир жонга айланади.

Она сути таркибида чақалоққа зарур бўладиган витаминлар ва озиқлантирувчи моддаларнинг барчаси мавжуд. Дўконларда эмизикли болалар учун турли озиқалар кўп бўлишига қарамасдан уни ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайди. Бундан ташқари она сути болани ҳар хил касалликлардан асровчи иммун факторларни ҳам ўз ичига олган бўлиб, сутнинг ҳарорати ҳам чақалоқнинг овқат ҳазм қилишини енгиллаштиради. Чақалоқни эмизиш жараёнида эса сутни қайнатиш, стериллаш, ишлов бериш ёки аралаштириш керакмас. Бор-йўғи болага гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда кўкрак тутилади холос.

Болани кўкрак сути билан боқишга қарор қилган она тўйиб ухлаши, тўлақонли овқатланиши, мунтазам равишда очиқ ҳавода сайр қилиши лозим. Ушбу шартларнинг бажарилиши болага зарур миқдордаги сутни етказиб бериш имконини беради. Чақалоқ эмиб бўлганидан сўнг қолган сут сиқиб олинса, кейинги сафар сут миқдори янада кўпаяди.

Эмизикли боласи бор она қуйидаги маҳсулотларни истеъмол қилмаслиги зарур:

• Янги узилган бодринг, квас (квасли яхна шўрва, яъни окрошка), полиз маҳсулотлари (қовун, тарвуз) – буларнинг барчаси чақалоқнинг қорнини оғритиши, ичак иш фаолиятининг бузилишига олиб келиши мумкин.
• Кўзга ташланадиган ёрқин ранглардаги мева ва сабзавотларни (қизил олма, апельсин, шафтоли, ўрик, лавлаги, сабзи, помидор, малина, қулупнай) эҳтиётлик билан истеъмол қилинг. Ушбу ширин маҳсулотлар чақалоқда аллергия қўзғаши мумкин.
• Сутни истеъмол қилишдан олдин уни албатта пишириб олинг, чунки у чақалоқнинг қорни дам бўлишига олиб келади. Бундан ташқари пиширилмаган сут айниқса ёз мавсумида ўткир ичак инфекциясига сабабчи бўлиши мумкин.
• Саримсоқ, пиёз, селдерей ва турли зираворлар она сутига ёқимсиз таъм бериши мумкин, шу сабабли уларни суистеъмол қилманг.
• Алкогол ва тамаки она сутига тахир таъм беради. Бунинг устига уларнинг таркибидаги моддалар боланинг ривожланишига салбий таъсир қилиши мумкин, чунки улар бола организмига тушадиган кислородни ёпиб қўяди.

Энди эса эмизикли боласи бор онанинг рационидан жой олиши лозим бўлган маҳсулотларга тўхталамиз:
• Сут ва сут маҳсулотлари (юқорида айтиб ўтилганидай, сут пиширилган бўлиши керак). Менюда албатта пишлоқ бўлиши шарт. Унда боланинг ривожланаётган организми учун зарур бўлган кальций ва фосфор моддалари бор.
• Ҳар куни балиқ ва гўшт каби оқсилга бой маҳсулотларни истеъмол қилинг. Тухумни чекланган миқдорда истеъмол қилган маъқул, чунки у болада аллергия қўзғаши мумкин.

• Мева ва сабзавотларни яхшиси пиширилмаган кўринишда чайнаб истеъмол қилинг. Чунки улардаги жуда кўп витаминлар пиширилганидан кейин йўқолиб кетади.
• Кўпроқ суюқлик ичинг. Суюқлик меъёри суткасига 2-2,5 литр бўлиши ва унинг деярли ярмини сут ва сут маҳсулотлари ташкил этиши лозим. Газланган сув ва турли ичимликлардан воз кечиб, табиий ва янги сиқиб чиқарилган шарбатларни истеъмол қилган маъқул.

Агар чақалоқни эмизишга она сути етмаса, унда лактацияни ошириш мумкин. Бунинг учун қуйидаги маҳсулотларни истеъмол қилиш керак:
• Чекланган миқдорда фиточой ичинг. Бунда чойлар таркибидаги шифобахш гиёҳларга эътибор қаратиш керак бўлади. Агар она руҳий сиқилиш ҳолатида бўлса, унга ялпиз, лимонўт, тоғрайҳон (жамбил), пустирник ёрдам беради. Кучли чарчоқ, камқонлик, уйқусизликда қичитқи ўтидан тайёрланган дамламани истеъмол қилинг.
• Овқатга доим петрушка, укроп, зира қўшинг. Улар лактацияни оширибгина қолмасдан, она сутига ёқимли таъм ҳам беради. Фақат бу меъёрдан ошмаслиги керак!

Шунингдек кўпрок сут келишига кўмаклашадиган бошқа махсус усуллар ҳам мавжуд:
• Агар она чақалоққа сут етмаяпти деб гумон қилса, болани кўпроқ кўкракка тутишни (кунига 10-12 марта) маслаҳат берамиз. Фарзандингизни, албатта, тунда ҳеч бўлмаса бир марта эмизинг. Эмизиш пайтида бола кўкракни тўғри сўраётганини текшириб туринг. Бола кўкрак эмаётганида чўлпиллаган товуш чиқармаслиги, сутни ютиши ва нафас олиши текис бўлиши керак.
• Зайтун ёки канакунжут ёғи билан кўкракни уқалаш ҳам лактацияни оширишга яхши ёрдам беради. Бунинг учун кафтларингизга ёғ суриб, чап қўлингизни кўкрак остига, ўнг қўлингизни кўкрак устига қўйинг. Бир пайтнинг ўзида қўлларингизни соат мили бўйлаб ҳаракатлантириб, ёғни шимдиринг. Ҳаракатлар енгил бўлиши, оғриқ ва ноқулайлик туғдирмаслиги керак. Ёғ эмчак учи ва унинг атрофидаги айланага тушишига йўл қўйманг.
• Орқадаги курак ва умуртқанинг кўкрак бўлимини уқалаш жуда фойдали. Турмуш ўртоғингиз ёки тажрибали массажчидан бу ишни бажаришни илтимос қилинг. Бунда фақат уқалашлар кучли ва тез бўлмаслигини олдиндан айтиб қўйинг.
• Эрталаб ва кечқурун илиқ ва совуқроқ сув оқимини кўкрагингизга йўналтирган ҳолда контраст душ қабул қилиш жуда фойдали.
• Ижобий ҳиссиётлар ҳам лактацияни яхши оширади. Кўнглингизга ёқадиган иш билан шуғулланинг. Қизиқарли китоб ўқинг, комедия фильмларини томоша қилинг, севимли мусиқангизни тингланг ва енгил рақсга тушинг.

Фарзандингизга яхши она бўлишингизга ҳамда унинг тўлақонли ривожланиши учун барча зарур нарсаларни бериш албатта қўлингиздан келишига ишончимиз комил. Мободо бирор бир сабаб ёки муаммолар туфайли болани эмизмасликка қарор қилсангиз, тайёр сутли аралашмалар сизга ёрдамга келади. Уларни тўғри танлаш, тайёрлаш ва болани овқатлантириш хусусида кейинги мақоламизда ҳикоя қиламиз.


Муаллиф: Анна Гриценко, GENERATION лойиҳасининг муҳаррири

 

Шархлар
та шарх: 0 | та сахифа: 0



Шархни кўшиш
Исм
Шарх:


Код:



Ушбу бўлимдаги охирги маколалар
Кўпгина болалар учун мактабга бориш доимий стресс манбаига айланади. Ўқув юкламасини офисдаги иш билан тенглаштириш мумкин. Билимларни ўзлашт...
Тунги уйқу ўзи нима? Бу ҳаётдан дам олиш десак, янглишган бўламиз. Бу бор-йўғи инсон ҳаёт фаолиятидаги фазалар ва ритмлар а...
Сунъий озиқа гўдакка тўғри келмайдими, буни қандай билиш мумкин? Бундай вазиятда нима қилиш керак? Бу саволларга жавоб топи...
Агар болалар мактабда ёмон ўқишса, демак муаммо уларнинг интеллектуал қобилиятида эмас, балки боланинг мия фаолияти учун зарур бўлган о...
Авторизация
Логин:
Парол:
Мени эслаб колиш
Рўйхатдан ўтиш
Парол эсингиздан чикдими?
   
Маколани кўшиш
Тугрукхоналар
Туғруқхона мажмуалари, она ва бола марказларининг манзили ва телефон рақамлари ҳақида маълумот
Болалар марказлари
Ушбу иловада Ўзбекистондаги болалар ташҳис марказлари, клиникалари ва диспансерларининг манзил ва телефонларини топишингиз мумкин
Интервью

Театрлар, музейлар
Ушбу иловада Тошкент шаҳридаги асосий музей ва театрларнинг манзили ва телефон рақамларини топишингиз мумкин.
Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган
23.10.2008 даги 0466-сонли гувохнома
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@generation.uz
Сайтни яратиш: Brand.uz студияси