generation.uz

Обуна
Бу ерда янгиликларимизга обуна бўлишингиз мумкин
Овоз бериш
Фаол турган сўровномалар йўк
Кун фотосурати
Бола тилидан
Сайт куйидаги манзил бўйича хам очик www.gen.uz
Ривожланиш даври
Боланинг қизиқувчанлигини қандай ривожлантириш мумкин?Шархлар: 0

Бир турдаги, монотон машғулотлар ҳар қандай бола учун жуда толиқтирувчи ҳисобланади, шу боис улар яхши самара бермайди. У материални яхши эслаб қолмайди ва уни ёмон ўзлаштиради. Таълим жараёни қизиқарли эмас – тамом-вассалом. Аммо болада янги нарсаларга қизиқишни қандай қилиб уйғотиш мумкин?


Боланинг хотирасини қандай ривожлантириш мумкинШархлар: 0

Кичкинтойингизнинг хотирасини мустаҳкамлашга ёрдам берадиган оддий маслаҳатлар.


Think Positive “узайтирилган кун” марказиШархлар: 0

Ҳурматли ота-оналар ишда пайтингизда болага қараб туриш, уни мактабдан кутиб олиш, тушлигига қараш, уй вазифаларини бажаришга ёрдам бериш масалаларига тўқнаш келган бўлсангиз, унда Think Positive “узайтирилган кун” маркази –айнан сиз учун. Марказ турли ёшдаги болаларни ўқитиш, уларнинг бўш вақтини ёқимли ва фойдали ўтказиш бўйича ўз хизматларини таклиф этади ва ота-оналарга ўз фарзандлари борасида қайғурмаслик имконини яратади.


 


FORTUNA – KLASS – мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларни ривожлантириш марказиШархлар: 0

Болакайнинг муваффақиятли таълим олиш сири – бу унинг машғулотларга бўлган қизиқиши ва муҳаббатидир. FORTUNA – KLASS марказининг асосий мақсади ҳам мана шу хислатларни болага сингдиришдан иборат. Хўш, бунга қандай воситалар ёрдамида эришиш мумкин? Марказ ўзининг 12 йиллик фаолияти давомида ўқув жараёнининг оптимал дастурини тузиб чиқди, предметлар тўпламини мослаштирди ҳамда ажойиб педагогларни танлади. Болаларнинг кичик гуруҳлари (максимум 6 киши) тўққизта педагог томонидан ўқитилади. Машғулотларда ишонч, муҳаббат ўзаро мулоқотдан қувонч муҳити ҳукмрон. Болани муваффақиятли ривожлантириш рецепти ана шундай.


Болаларни эрта ривожлантириш мактабиШархлар: 1

Кўпчиликка маълум бўлган «Карьера» ўқув маркази кичкинтойларни ҳам эътиборсиз қолдиргани йўқ. Марказ қошида анчадан буён фаолият кўрсатиб келаётган ва ривожланаётган «Беланчакдан бошлаб карьера» деб номланувчи болаларни эрта ривожлантириш мактаби мавжуд.


Болалар боғчасига оз қолдими?Шархлар: 0

Сентябрь ойида фарзандингиз илк бор боғчага боради. Бу нафақат қизиқарли саргузашт, балки жуда муҳим ҳаётий босқич ҳам ҳисобланади. У атрофдагилар билан тил топишишни, ўз фикрини тўғри ифодалай олишни ва мураккаб вазиятлардан мустақил равишда чиқа олишни ўрганиши керак. Ёзги таътил давом этар экан, болани ўзгаришларга тайёрланг. Унга мустақил бўлишга ёрдам беринг!


Бизнинг дала-ҳовлидаШархлар: 0

Агар кичкина “шайтончалар”га қизиқарли ўйинлар таклиф этилса, томорқа хўжалиги болаларга олам-олам завқ бағишлайди.


Ёзда болалар китоб ўқиши керакми?Шархлар: 0

Албатта, мутоала қилиш керак! Буни нафақат ёзда, балки бутун йил давомида бажариш лозим. Турли адабиётларни кўп, мунтазам равишда ўқиш зарур. Айниқса, боланинг ўзи қизиқиб ўқийдиганидан бошлаб, то дастур бўйича ўқилиши лозим бўлган китобларгача. Бундан ташқари, болага овоз чиқариб ўқиб бериш, боланинг ёнида китоб ўқиш зарур. Умуман олганда эса уйда китоблар, китоб токчаларининг мавжудлиги ҳамда бўш пайтда китоб дўконларига бориш ҳар томонлама маъқулланади. Ҳозирги пайтда китоб мутоаласи ёқимли ишлар рўйхатининг орқа қаторларидан ўрин олаётгани яққол кўзга ташланаётир. Буни нафақат болаларда кўриш мумкин.


Ўйин учун вақт топингШархлар: 0

Ўн икки ой – бу энди иззатга арзийдиган ёш! Гўдак бор-йўғи бир ёшда, у бўлса юра бошлайди, илк сўзларини айтишга ҳаракат қилади ва ҳар куни янги «ҳунарларни» кўрсатади. Бир ёшдан уч ёшгача бўлган давр бола ҳаётидаги энг муҳим босқич ҳисобланади. У кўп ҳолларда боланинг бўлғуси ривожланишини ҳам белгилайди. Гўдак зерикмаслиги ва дунёни қизиқиш билан англаши учун у билан оддий ўйинларни биргаликда ўйнанг.


Боланинг IQ ни қандай ошириш мумкин?Шархлар: 1

Жисмоний фаоллик мия ривожига сезиларли таъсир қилади. Ҳатто оддий бадантарбия ҳам интеллектни оширади. Агар бунга комплекс ёндашилсачи? Унда боланинг IQ си ҳаммани ҳайрон қолдириши шубҳасиз!


Болалар учун компьютер ўйинларини қандай тўғри танлаш мумкин?Шархлар: 0

Бугунги кунда компьютер деярли ҳар бир оилада бор, шу боис у ҳатто кичкинтойларда ҳам қизиқиш уйғотиши табиий. Ахир уларга бироз вақтингизни нима учундир мониторга қараган ҳолда ўтказишингиз жуда қизиқ-да. Сирли нарсалар эса одамларни ҳар доим ўзига тортиб келган. Агар сизга Интернет ва унинг имкониятлари, фильмлар ва клиплар томоша қилиш қизиқарли бўлса, ёки ишингиз баъзи бир дастурлар билан боғлиқ бўлса, унда фарзандингизга ушбу машинанинг мавжудлик факти, ундан келаётган товушлар ва монитордаги расмлар қизиқ арли бўлади.


Кичкинтой ва ўйинчоқлар хавфсизлигиШархлар: 1

Янги оила аъзоси пайдо бўлиши билан атрофдаги ҳолат ҳам тўғри маънода ўзгаришини тан олиш зарур! Бахтиёр ота-она биринчи навбатда ҳали ҳеч нарсага ақли етмайдиган ва ҳар нарсага қизиқувчан гўдакнинг хавфсизлиги ҳақида қайғуриши лозим.


Болалар учун рақслар – баркамол ривожланиш рецептиШархлар: 0

Катта киши рақсга тушганида томошабинлар завқланиб, унинг истеъдодига тасаннолар айтишади. Рақсни бола ижро этганида эса юқоридаги ҳис-туйғуларга яна меҳр ҳисси ҳам қўшилади. Саҳнада кичкинтойлар қандай жиддийлик ва тиришқоқлик билан рақсга тушмоқда, кичкина оёқчалар мураккаб паларни маҳорат билан ижро этмоқда!


Роликларда учишни қачон бошлаймиз?Шархлар: 0

Тез орада ёз ҳам бошланади. Бу пайтда фаол ҳордиқни ёқтирувчилар ўз фарзандларини ҳам спортга жалб этиш ҳақида ўйлай бошлашади. Биргаликда оилавий ҳордиқ чиқаришнинг ҳамма томонлама фойдали усулларидан бири – бу роликларда учиш.


Эътиборни ривожлантирамизШархлар: 0

Кичкинтой ранг-баранг шақилдоқларни кузатмоқда, онасининг кўзларига қараяпти, унга диққат билан тикиляпти. Диққат билан?! Бу каби гўдакларда эътибор ҳисси бормикин? Бор бўлса, уни қандай ривожлантириш мумкин? Бу ёшда қандай ўйинлардан фойдаланса бўлади?


Мусиқа саройидаги хазинавидеоШархлар: 0

Болаларни бериш мумкин бўлган мусиқа мактаблари ва секцияларини кўриб чиқаётиб, маълумотномада “Ташсельмаш”да жойлашган Мусиқа саройига дуч келдим. Маълум бўлишича, у ерда болалар учун фақат маданиятлаштириш бўйича тадбирлар ўтказилар экан. Профессионал мусиқа билан эса анчадан бери юқори даражада фақат Миллий симфоник оркестр шуғулланишини билиб олдим. Шунга қарамасдан болаларнинг мусиқа билан шуғулланишига озроқ имконият борлиги маълум бўлди, яъни улар учун Саройда «Мерри Кидс» номи остида рақслар тўгараги фаолият кўрсатмоқда.


Болани рақс тўгарагига бериш нима учун керак?Шархлар: 0

Рақс билан шуғулланиш иммунитетни мустаҳкамлайди, яъни ўткир респиратор касалликлар, ўткир респиратор вирус инфекциялари ва бронхит билан хайрлашиш ҳам мумкин. Рақс билан шуғулланиш хуружларни енгиллаштирган ҳолда ҳатто астма билан хасталанганларга ҳам ёрдам беради.


Мирзо Улуғбек номидаги истироҳат боғиШархлар: 0
Ёз — беташвиш таътиллар ва саёҳатлар мавсуми. Пойтахтдаги истироҳат боғлари ва кўнгилочар жамоат жойлари ҳам ушбу мавсумга яхши тайёргарлик кўришган. Кинотеатрларда ўта замонавий фильмлар сеанслари, дискотекаларда янги мусиқий дастурлари бўлиб ўтмоқда.

Менинг илк велосипедимШархлар: 0
Дўстимиз бўлган велосипед (икки, уч ва ҳатто тўрт ғилдиракли) оилавий қувноқ ҳордиқ чиқаришимиз учун қанча имкониятларни беради. Аммо кичкинтойингиз учун айнан қайси велосипедни танлаган маъқул? Жажжи болакайни велосипед бошқаришга қандай қилиб тезроқ ўргатиш мумкин?

Фарзандингиз ёзги оромгоҳга отланяпти: ота-оналар учун йўриқномаШархлар: 0
Боал учун ёзги болалар лагерига бориш – бу шунчаки таътиллардан ҳам муҳимроқ нарса. Болаларга яхши соғлом хордиқни таъминлаш учун имкониятлар унчалик ҳам кўп эмас.



Сахифалар:
1  |  2  |  Кейингиси
Авторизация
Логин:
Парол:
Мени эслаб колиш
Рўйхатдан ўтиш
Парол эсингиздан чикдими?
   
Маколани кўшиш
Тугрукхоналар
Туғруқхона мажмуалари, она ва бола марказларининг манзили ва телефон рақамлари ҳақида маълумот
Болалар марказлари
Ушбу иловада Ўзбекистондаги болалар ташҳис марказлари, клиникалари ва диспансерларининг манзил ва телефонларини топишингиз мумкин
Интервью

Театрлар, музейлар
Ушбу иловада Тошкент шаҳридаги асосий музей ва театрларнинг манзили ва телефон рақамларини топишингиз мумкин.
Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган
23.10.2008 даги 0466-сонли гувохнома
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@generation.uz
Сайтни яратиш: Brand.uz студияси