Аниқлик киритаман. Сизгаям, бизгаям деган қарорга келиш, яъни бўрилар ҳам тўқ бўлиши, қўйлар ҳам омон қолиши учун нима қилиш керак? Умуман олганда, оилавий мунозара жуда кўплаб яширин жиҳатларга эга. Чеккадан ниманиям бўлиб олиш мумкин, ахир яқин кишилармиз-ку, деган хаёл пайдо бўлади. Аммо бу фақат биринчи қарашда. Севган кишингизнинг сизни тушунмаслиги ва ён босишни истамаслиги, қўшни подъезддаги Петя Васечкин томонидан қилинган шундай ҳаракатдан кўра оғриқлироқ қабул қилинади.