generation.uz

Обуна
Бу ерда янгиликларимизга обуна бўлишингиз мумкин
Овоз бериш
Фаол турган сўровномалар йўк
Кун фотосурати
Бола тилидан
Сайт куйидаги манзил бўйича хам очик www.gen.uz
Мактаб ўқувчилари
Бола саломатлигини мактабдаги юкламалардан қандай ҳимоя қилиш мумкинШархлар: 0

Замонавий мактабдаги юкламалар жуда жиддий эканлиги ҳамда мактаб ўқувчиларининг саломатликлари унчалик яхши эмаслиги ўқитувчилар учун ҳам, ота-оналар учун ҳам сир эмас. Ахир ўн биринчи синфга қадар соғлом мактаб ўқувичларининг сони камая боради. Хўш, ўз саломатликларини сақлаш, шу билан бирга мактаб дастури, ўқитувчилар ва ота-оналарнинг барча талабларини бажаришга улгуришлари учун болаларга қандай ёрдам бериш мумкин?


Болада мактаб фанларига қандай қилиб қизиқиш уйғотиш мумкин?Шархлар: 1

Болаларнинг барчаси табиатига кўра жуда қизиқувчан бўлишади – улар янги нарсалар ҳақида билишни, дунёқарашларини кенгайтиришни истайдилар. Яъни билим олишга интилиш одамда ёшлигидан мавжуд бўлади, шу боис асосийси унинг бу интилишини нобуд қилмаслик.


Болага уй вазифасини бажаришга ёрдам бериш керакми?Шархлар: 0

Баъзи биринчи синф ўқувчилари ота-онасининг ёрдамисиз уй вазифасини бажара олишмайди. Аммо болалар мактабда берилган уй вазифасини ўзлари бажаришлари лозим ва улар буни қила олишади. Фарзандингизга бир пайтнинг ўзида унинг қобилиятлари ва мустақиллигини ривожлантирган ҳолда ёрдам беришни одат қилинг.


Режим – муваффақиятли ўқиш кафолатиШархлар: 0

Мактабда ҳаммага бирдай қийин – болаларгаям, ота-оналаргаям, ўқитувчиларгаям. Нима учун, дейсизми? Соғлиқ ва асабларни йўқотишни камайтиришнинг иложи борми? Ҳатто мактабга яхши тайёрланган ҳамда физиологик ва руҳий жиҳатдан улғайган биринчи синф ўқувчилари учун ҳам мослашув даврининг дастлабки 2-4 ҳафтаси жуда қийин кечади. Бу пайтда боланинг ҳаёти тубдан ўзгаради: кун тартиби, кишилар билан ўзаро муносабатлар, янги талаблар ва янги вазифалар пайдо бўлади, асосийси эса, фаолиятнинг бошқа тури билан шуғулланишга тўғри келади.

 


Биринчи синф ўқувчиси учун бадантарбияШархлар: 0

7 ёшгача болалар ҳаракатларнинг барча турларини ўзлаштириб олган бўлишади, суяк-мушак корсети шаклланган бўлади ва улар боғчадаги машқларга қараганда мураккаброқ машқларни бажаришга тайёр бўлишади. Асосийси эса, бу ёшда бола руҳий жиҳатдан инструктор кўрсатган ҳаракатларни такрорлашга тайёр ҳисобланади. Шу боис улар бу ёшда спорт секциялари ва фитнесс-клубларнинг тўлақонли аъзолари бўлиши мумкин. Айнан бошланғич синфларда болалар бир жамоа бўлишни, тенгдошлари билан ўзаро мулоқот қилишни ўрганишади, уларда беллашиш учун сабаб пайдо бўлади.


Биринчи синф ўқувчисининг ота-онасига маслаҳатларШархлар: 0

Барча ота-оналар биринчи синфга борадиган фарзандларининг мактабга кўникиш даврида жиддий қийинчиликларга дуч келишади. Уларнинг кўпчилиги ўқитувчиларга, ўқув бўлими мудири ва ҳатто директорга ҳам ёрдам ва маслаҳат сўраб мурожаат қилишади. Шошилинч ишларингиз кўп бўлса ҳам сизни безор қилиб юборган ота ва оналар, буви ва боболардан қочманг. Мактабда штатда турувчи рухшунос бўлса ҳам, ёрдам сўраб келганларни унинг олдига жўнатишдан олдин вақт топиб, ҳар бири билан шахсан суҳбатлашинг. Шундай қилиб, раҳбар сифатида сиз фарзандлари эндигина мактабга борган ота-оналарга қандай маслаҳатларни беришингиз мумкин?


Ёзги таътилдан қайтиш ёки фарзандингизга мактабга кўникишига ёрдам берингШархлар: 0

Тақвимда ёзнинг сўнгги декадаси. Анъанага кўра янги ўқув йилига тайёргарлик ушбу ўн кунликнинг асосий белгиси ҳисобланади. Канцелярия товарлари сотиладиган дўконларда мактаб жиҳозлари билан савдо-сотиқ авжига чиққан, ўқувчилар сумкаларни ўлчаб кўришмоқда, юқори синф ўқувчилари эса ғаройиб дафтарларни танлашяпти. Ота-оналар ўз фарзандлари учун мактаб кийимини танлаш билан овора. Вақтнинг сувдай оқиб кетишини қаранг, ахир болаларнинг ўтган йилги кўйлак ва шимлари энди уларга тор келяпти-да. Ушбу югуриб-елишлар билан овора бўлиб, фарзандимиз янги ўқув йилида мактабга қандай мослашиши ҳақида ўйламаймиз ҳам.


Яқинда мактаб бошланади!Шархлар: 0
Мактабга тайёргарлик кўряпсизми? Оилангизда бўлғуси ўқувчи улғаймоқда. Табриклайман, Сиз янги ҳаёт бўсағасида турибсиз! Хўш, тайёрмисиз? Келинг буни бир текшириб кўрамиз.


Авторизация
Логин:
Парол:
Мени эслаб колиш
Рўйхатдан ўтиш
Парол эсингиздан чикдими?
   
Маколани кўшиш
Тугрукхоналар
Туғруқхона мажмуалари, она ва бола марказларининг манзили ва телефон рақамлари ҳақида маълумот
Болалар марказлари
Ушбу иловада Ўзбекистондаги болалар ташҳис марказлари, клиникалари ва диспансерларининг манзил ва телефонларини топишингиз мумкин
Интервью

Театрлар, музейлар
Ушбу иловада Тошкент шаҳридаги асосий музей ва театрларнинг манзили ва телефон рақамларини топишингиз мумкин.
Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган
23.10.2008 даги 0466-сонли гувохнома
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@generation.uz
Сайтни яратиш: Brand.uz студияси