generation.uz

Обуна
Бу ерда янгиликларимизга обуна бўлишингиз мумкин
Овоз бериш
Фаол турган сўровномалар йўк
Кун фотосурати
Бола тилидан
Сайт куйидаги манзил бўйича хам очик www.gen.uz
Ҳомиладорлик
Варикоз касаллиги ва ҳомиладорликШархлар: 0

Ҳар учинчи бўлғуси она оёқларида оғриқни ҳис этади. Оғирлик, чарчоқ ҳисси, шишлар – кечқурун юзага чиқадиган бу аломатларнинг барчаси варикоз касаллиги бошланаётганидан далолат беради. Хўш, бу ҳолда нима қилиш мумкин?


Қандли деабет ва ҳомиладорлик: муваффақият қоидалариШархлар: 0

Қандли диабет билан хаста ҳолатда ҳомиладор бўлиш, уни тўққиз ой кўтариб юриш ва соғлом гўдакни дунёга келтириш – ҳақиқий жасоратдир. Бу қийинчилик инсулинни қабул қилишга муҳтож ва қондаги қанд моддасини доимий меъёрда сақлаб туришга мажбур бўлувчи оналардагина учрамайди. Қанд касалига дучор бўлган ҳолатдаги ҳомиладорлик бола туришиб қўйиш эҳтимолини ошириб, гўдакда аномалия ривожланишига олиб келиши мумкин. Бироқ “қандли диабет” ташхиси қўйилган аёл фарзандли бўлишни истаса, ушбу хасталикдан келиб чиқадиган хавф-хатарларни қандай қилиб камайтирса бўлади?


Бўлажак оналар учун баҳорги витаминли менюШархлар: 0

Ҳозирда бўжалак фарзандингиз соғлиги учун қила оладиган энг асосий ишингиз – бу ўзингиз ҳақида яхшигина қайғуришдир. Бундай қайғуришнинг энг асосий томонларидан бири тўғри овқатланиш ҳисобланади. Овқатланиш меъёрларига риоя қилиш бўлажак она учун икки ҳисса муҳим, бу билан сиз болангизнинг узоқ йиллар соғ-саломат бўлиб юриши учун замин тайёрлаётган бўласиз. Бўлажак оналар учун мувозанатлаштирилган баҳорги овқатланиш меъёрини қай тарзда тузиш керак?


Тезроқ ҳомиладор бўлишингизга ёрдам берадиган 7 та маслаҳатШархлар: 36

Ҳомиладор бўлишга тайёрмисиз? Бунга худди карьерангиз билан бўлгани каби ғайрат билан киришдингизми? Бунинг бир томони бор – кутишингиз керак, энг асосийси эса, қанча кутишингиз кераклигини билмайсиз. "Бундай вазиятда аёл биринчи марта бу жараённи бошқара олмайди", дейди Паоло Альтедаги (Калифорния) Стэндфор университети қошидаги Тиббиёт мактабининг акушерлик ва гинекология бўйича профессори Паула Хиллард.


Талаба она: қувонч ва қийинчиликларШархлар: 0

Талаба бўлиш осонми? Виждонли талаба бўлиш осон бўлмаса керак. Она бўлиш-чи? Бу, албатта, катта бахт, аммо бошга қанча ташвиш ва янги вазифалар тушади! Агар талаба она бўлса-чи?


Туғруқхонада рухсат этилган ва тақиқланган маҳсулотлар рўйхатиШархлар: 6

Туғруқхонага тушганингиздан кейин, улар таклиф қиладиган меню сизни қониқтирмаслиги мумкин. Одатда касалхона ошхонаси алоҳида неъматлари билан ажралиб турмайди. Шу боис қариндошларингиз ва яқинларингиз сизга мазали бирор нарсани бемалол олиб келишлари мумкин. Аммо сизга ёқадиган ҳамма озиқ-овқат маҳсулотлариям ҳозирги ҳолатингизда истеъмол қилинмаслигига тайёр бўлинг. Баъзи туғруқхоналарда фақат рухсат этилган маҳсулотларни ўтказишади. Ортиқча пул сарфламаслик ва ҳомиладор аёл ёки ёш она истеъмол қилиши мумкин бўлмаган қиммат мевалар ҳамда тансиқ овқатларни сотиб олмаслик учун бунга олдиндан тайёргарлик кўрган маъқул.


Фарзанд туғилиши. Аммо йилнинг қайси фаслида?Шархлар: 1

Тўғрисини айтганда бу савол жавоб талаб қилмайдиганлар сирасига киради. Биринчидан, туғилиш бўйича мавсумий афзалликлар гўдакнинг фақат илк ҳаёт йилларида, ундаям ота-оналар учунгина, долзарблик касб этади. Иккинчидан эса, кўп ҳолларда фарзандларимиз қачон дунёга келишларини биздан сўраб ўтиришмайди. Тўғри, агар ҳаётингиз майда-чуйдасигача режалаштирилган бўлса, фарзандли бўлиш ҳақида ўйлашдан олдин оилани режалаштириш кабинетида шифокор маслаҳатини олган бўлсангиз, бўлғуси фарзандингиз қайси йил фаслида туғилишини ҳам ҳисобга олганингиз маъқул.


Ҳомиладорлик пайтидаги баланд ҳароратШархлар: 0

Ҳомиладорлик пайтида аёлнинг тана ҳарорати тахминан 1 градусга кўтарилади. Бу ҳомиладорлик гормонлари ҳамда модда алмашинуви жараёнларининг тезлашиши билан боғлиқ. Аммо оналар баланд ҳароратни ёмон кўтаради, бу бола учун ҳам хавфли. Ҳайвонларда ўтказилган тажрибалар ва ҳомиладор аёлларни кузатиш ишлари, биринчи триместрда, айниқса ҳомиладорликнинг учинчи ва бешинчи ҳафталари оралиғида, узоқ вақт давомида тана ҳарорати 39°С дан баланд бўлган оналарда умуртқа нуқсонлари билан туғиладиган болалар сони кўп бўлишини кўрсатди.


Ҳомиладор аёл учун кальцийга бой таомларШархлар: 1

Ривожланаётган бола учун кальций моддаси қанчалик муҳимлигини бўлғуси оналар яхши билишади. Унинг ҳомиладор аёл организмида етишмаслиги жиддий бузилишларга олиб келади. Бугун биз ушбу ўрнини ҳеч нарса боса олмайдиган элементни овқат билан қандай олиш тўғрисида суҳбатлашамиз.


Ҳомиладорлик пайтидаги ноқулайликлар: уларни енгиллаштириш йуллариШархлар: 0

Ҳомиладорлик – бу аёл ҳаётидаги энг ажойиб, аммо қисқа даврдир. Бу орзу қиладиган ва келгусига режалар тузиладиган пайт ҳисобланади. Бу ўзингизга нисбатан эътиборли бўладиган ва ўзингизни эҳтиёт қилиб эркалайдиган давр. Бу ҳаёт лаззатини ҳис қиладиган ва ундан роҳатланадиган пайт.


Тўхтаб қолган ҳомиладорлик ҳақида бешта саволШархлар: 1

Бугунги кунда тўхтаб қолган ҳомиладорликни ташхис орқали аниқлаш шифокорлар учун қийинчилик туғдирмайди. Унинг сабаблари ва аломатлари ҳақида тиббиёт фанлари номзоди Москва шаҳар ДНК-тадқиқотлари марказининг шифокори Татьяна Андреевна Красновадан сўрадик.


Курортда ҳордиқ ва ҳомиладорликШархлар: 0
Куч тўплаш, илиқ ҳаво, қуёш, чўмилишдан лаззатланиш... Ушбу муҳим ишлардан ташқари бўлғуси она олдида яна бир вазифа пайдо бўлади – таътиллар албатта туғилажак болага яхши таъсир қилиши зарур.

Ҳомиладорлик пайтида истеъмол қилиниши хавфли бўлган маҳсулотларШархлар: 1
Бу ҳақда кўп эшитганмиз албатта, шу боис худди ҳамма нарсани биладигандаймиз. Аммо баъзан маълумотлар бир бирига жуда зид бўлади, айниқса уларни дўстларимиз ва танишларимиз тавсия этганида.

Алоҳида ҳолатларда овқатланиш тартибиШархлар: 0
Бўлғуси оналарни қуйидаги саволлар тез-тез ташвишга солади: токсикоз, ич қотиш ҳолатларида, гемоглобин паст бўлган ва шишлар пайдо бўлганида қандай овқатланиш керак? Бугунги мавзуимиз шунга бағишланган.



Ҳомиладор аёллар учун хавфсиз саёҳатнинг 9 та асосий қоидасиШархлар: 0
Одатда ҳомиладор аёлларга яхши дам олишни, витаминларни кўпроқ истеъмол қилишни, кўпроқ сайрга чиқиб, ижобий ҳиссиётларни олишни маслаҳат беришади. Албатта, уйда диванда ётиб ёки офисда ишда бунга эришиш амримаҳол. Демак, таътилга чиқиш ва муҳитни ўзгартириш керак. Аммо бўлғуси онага кўп нарсалар тўғрисида олдиндан қайғуриш зарур бўлади.

Янги ҳаётни асраш ва уни тўлақонли қилиш ҳақидаШархлар: 2
Она ва бола скрининг маркази – бу муассасага ҳеч бир она келмаслигини самимий тилаган бўлардим. Аммо шунга қарамасдан бундай марказ керак, чунки у юртимизда болалар соғлом туғилиб ўсиши учун зарур.
GENERATION таҳририятининг илтимосига кўра скрининг тушунчаси, унинг фаолияти ва кундалик иши тўғрисида ушбу муассаса директори Мадина Каримовна Шарипова (суратда) сўзлаб берди.




Сахифалар:
Олдингиси  |  1  |  2
Авторизация
Логин:
Парол:
Мени эслаб колиш
Рўйхатдан ўтиш
Парол эсингиздан чикдими?
   
Маколани кўшиш
Тугрукхоналар
Туғруқхона мажмуалари, она ва бола марказларининг манзили ва телефон рақамлари ҳақида маълумот
Болалар марказлари
Ушбу иловада Ўзбекистондаги болалар ташҳис марказлари, клиникалари ва диспансерларининг манзил ва телефонларини топишингиз мумкин
Интервью

Театрлар, музейлар
Ушбу иловада Тошкент шаҳридаги асосий музей ва театрларнинг манзили ва телефон рақамларини топишингиз мумкин.
Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган
23.10.2008 даги 0466-сонли гувохнома
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@generation.uz
Сайтни яратиш: Brand.uz студияси