generation.uz

Обуна
Бу ерда янгиликларимизга обуна бўлишингиз мумкин
Овоз бериш
Фаол турган сўровномалар йўк
Кун фотосурати
Бола тилидан
Сайт куйидаги манзил бўйича хам очик www.gen.uz
Ҳомиладорлик
Тошкентда рўйхатга турамиз: бўлғуси онани нималар кутмоқда (2-қисм)Шархлар: 0

Тор соҳа мутаҳассисларининг кўриги ва таҳлиллар ортда қолди, аммо бу билан бўлғуси онанинг “саргузаштлари” тугамайди.  Окулист, эндокринолог, стоматолог, неврапотолог, лор, жарроҳ, терапевт кўрикларидан кейин бирор бир муаммолар аниқланиши мумкин, аммо уларни осонгина турли дори препаратлари ва витамин комплекслари ёрдамида ҳал этса бўлади.


Тўлғоқлар бошланди: аёл ўзини қандай тутиши керакШархлар: 0

Бугунги мақоламизда гинеколог-шифокор С.С.Жамбекова тўлғоқ тутган пайтда аёл ўзини қандай тутиши кераклиги ҳақида батафсил гапириб, қандай тўғри нафас олиш керак, кучларни туғруқ учун қандай сақлаш лозим, бу пайтда овқатланиш мумкинми ёки йўқми, туғруқни тезлаштириш ва оғриқни енгиллаштириш учун палатада қандай юриш зарурлиги ҳақида кўпгина аёлларни қизиқтириб келаётган саволларга жавоб беради.


«Соғлом авлод учун» маркази мутахассисларидан бўлғуси оналар учун гимнастикаШархлар: 0

Ушбу машқлар мажмуи ҳомиладорлик даврига жуда яхши мослаштирилган – таклиф этиладиган барча ҳаракатлар оҳиста, секин бажарилади ва осон эсда қолади. Машқлар 3 қисмдан иборат:


Тошкентда рўйхатга турамиз: бўлғуси онани нималар кутмоқда (1-қисм)Шархлар: 0

Ҳомиладор аёлларнинг кўпчилиги поликлиникага боришга шошилмайди ва охири кўринмайдиган таҳлиллар, консультациялар, шифокорларнинг тавсиялари ҳақида ўйлай бошлайди. Аслида ҳаммаси унчалик қўрқинчли эмас, кейин бу жараёнлардан барибир қочиб қутулолмайсиз. Бугун биз рўйхатга туришни қандай енгиллаштириш мумкинлиги, алмашув картасини олиш учун қандай ҳужжатларни йиғишингиз ҳамда қандай текширувлар ва таҳлилларга тайёргарлик кўришингиз кераклиги ҳақида суҳбатлашамиз.


Ҳомиладорлик пайтида бачадон тонусиШархлар: 0

Афсуски, баъзи бўлғуси оналар ҳомиладорлик даврида бачадон тонуси деб аталувчи кўнгилсиз ва хавфли ҳолатга дуч келишади. Баъзида эса бу бутун ҳомиладорлик даврида бир неча марта юз беради. Ушбу ташҳис анча жиддий бўлгани боис, уни беэътибор қолдирмаслик керак. Келинг, ҳомиладорлик пайтида бачадон тонуси пайдо бўлиши ўзи нима экани, у нимага пайдо бўлиши, қандай даволаниши ва бу ҳолатнинг олдини олиш учун нималар қилиш мумкинлиги ҳақида суҳбатлашамиз.


Кузги ҳомиладорлик: муаммолар ва уларнинг ечимиШархлар: 0

Кузги ҳомиладорлик бир талай афзалликларга эга – ҳаво тозаланади, салқин тушади, бозорларга турли-туман мева ва сабзавотлар чиқади, бунинг устига тилла рангга бурканган дарахтлар кўзингизни қувонтиради. Бироқ баъзида бу мавсум бўлғуси оналарга кўнгилсиз совғаларни ҳам тақдим этиши мумкин. Агар ҳомиладорлик айнан шу фаслда кечса, нима қилиш керак? Қуйидаги маслаҳатларимиз баъзи бир мавсумий муаммоларни енгиб ўтишга ва ҳатто булутли кунларда ҳам қувонишни ўрганишга ёрдам беради.


Ҳомиладорлик пайтида истеъмол қилиниши керак бўлган фойдали ширинликларШархлар: 0

Сиз ширинликларни жуда яхши кўрасиз, ҳозирги ҳолатингиз эса шоколад ва пирожнийларга бўлган ишқибозлигингизни янада кучайтирдими? Балки, аксинча, олдинлари деярли зарарли углеводларни истеъмол қилмагансиз, аммо энди ҳомиладорлик пайтида қандайдир бир куч сизни уларга тортяптими? Келинг, нима учун бўлғуси оналар ширинликка ўч бўлиб қолиши ва калорияли конфетлар ҳамда пончикларнинг ўрнига нима истеъмол қилиш мумкинлигига аниқлик киритамиз.


Тошкентлик оналар тавсия этади: ҳомиладорлик даврида томир тортишишлариШархлар: 2

Кўп ҳолларда бўлғуси оналар ўз ҳолатлари билан боғлиқ ноқулайликларни ҳис этадилар. Ҳомиладор аёлларга азоб берувчи муаммолардан биттаси – томир тортишиши. Бугун онажонларимиз ушбу муаммодан саломатликка зарар етказмайдиган усулда халос бўлиш бўйича ўз тавсиялари билан ўртоқлашадилар.


Ҳомиладорларнинг овқатланиши: тошкентлик аёллар учун маслаҳатларШархлар: 0

Бугун биз ҳомиладорлик чоғида қайси маҳсулотларни кўпроқ, қайсиларини эса эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиш ва қандай маҳсулотларни рациондан умуман чиқариб ташлаш ҳақида суҳбатлашамиз. Олдиндан шуни айтмоқчимизки, ушбу кичик тадқиқот бизнинг ҳудудга, унинг ўзига хос жиҳатлари ва муаммоларига мослаштириб ўтказилди.


«Соғлом авлод учун» жамғармасида «Ёш она мактаби»Шархлар: 0

Бугун «Соғлом авлод учун» жамғармаси фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири - «Ёш она мактаби» ҳақида суҳбатлашамиз. Мактабдаги машғулотларда барча бўлғуси оналар қатнашиши мумкин бўлиб, улар бепул асосда олиб борилади. Дарсларни тажрибали, малакали мутахассислар – гинеколог, педиатр, руҳшунос шифокорлар олиб боради.


Ҳомиладор аёлар учун Тошкентда фитнес-йога: Nika Sport клубиШархлар: 0

Бугун Nika-Sport клубида ҳомиладор аёллар учун фитнес-йога ҳамда фарзанд дунёга келганидан кейин қоматни яхши формага келтиришда аёлларга ёрдам берадиган туғруқдан кейинги машғулотлар ҳақида бизга клубнинг шейпинг, фитнес-йога бўйича етакчи тренери, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти битирувчиси, енгил атлетика бўйича спорт мастери, халқаро мусобақалар совриндори Ирина Борисенко (фотосуратда) ҳикоя қилиб беради.


Қишки ҳомиладорлик – она ва боланинг саломатлигини қандай сақлаш мумкин?Шархлар: 0

Ҳомиладорликни қишда ўтказиш анча енгил бўлишига қарамасдан (ёздагидай иссиқ ва дим эмас), совуқ мавсум ҳам ўзида ҳомиладор аёллар учун кўплаб хавфларни яширган.
Қуйида қиш фаслида онанинг ва ҳали туғилмаган чақалоқнинг саломатлигини сақлаш бўйича мутахассисларнинг бир нечта маслаҳатларини тақдим этамиз.
 


Тошкентда ҳомиладорлар учун массажШархлар: 2

Ҳомиладорлик аёлнинг ҳам жисмоний, ҳам эмоционал ҳолатига қандай кучли таъсир қилишини ҳамма билади. Гормонал фоннинг ўзгариши руҳий муаммоларга ва сезиларли оғриқлар ва бетобликларга ҳам олиб келиши мумкин.


Кичкинтойни алоҳида ухлашга қандай ўргатса бўладиШархлар: 0

Кичкинтойнинг онаси билан ухлаши табиий ҳол бўлиб, гўдак 9 ой мобайнида онасининг юрак уришига, унинг таниш тафти ва ҳидига ўрганган бўлади. Ушбу яқинлик болага хавфсизлик ва хотиржамлик ҳиссини бағишлайди.
Аммо вақт ўтиши билан шундай пайт келадики, ота-онаси фарзандига ёлғиз ухлаши учун алоҳида каравот ажратади. Бундай ўтиш даври жуда камдан-кам ҳолатларда муаммосиз кечади. Хўш ушбу муаммолардан қочишнинг иложи борми?
 


Ҳомиладор аёллар учун модали кийим-кечак. Куз – 2010Шархлар: 0

Мода саноати ҳар қандай тоифадаги одамлар учун янги ва янги ғояларни илгари сурган ҳолда, барча йўналишларда ҳормай-толмай ишламоқда. Дизайнерлар ҳомиладор хонимлар ҳақида ҳам унутишгани йўқ, улар либослар ва аксессуарларнинг модали тўпламини илҳом ва алоҳида ҳаяжон билан ишлаб чиқишяпти.


Тошкентлик оналар тавсия этади: тери чўзилишларини бартараф этамиз ва уларнинг олдини оламизШархлар: 5

Аёл ҳар қандай ёшда ва ҳар қандай вазиятда ҳам мафтуркор бўлиб қолишни исташини биламиз. Ҳомиладорлик ҳам бундан мустасно эмас. Албатта, бу давр ўз-ўзидан аёлни гўзаллаштиради, аммо кўп ҳолатларда онанинг гўзаллигига хавф солувчи муаммолар туғилиб туради. Шундай муаммолардан бири – бу қорин, кўкрак ва сон соҳасидаги чўзилишлардир.


Бўлғуси оналарда циститШархлар: 5

Цистит… Бу нозик муаммо кўпгина аёлларга таниш. Аммо ҳомиладорлик пайтида бу хасталикнинг мавжудлиги ҳақида олдинлари билмаганлар ҳам у билан танишиб олади. Цистит – бу қовуқнинг яллиғланиши бўлиб, у тез-тез ва оғриқли бовул қилиш билан бирга кечади. Хўш, бу муаммо сизнинг ҳам бошингизга тушган-тушмаганини қандай қилиб аниқлаш мумкин, асосийси, у билан қандай курашса бўлади?

 


Варикоз касаллиги ва ҳомиладорликШархлар: 0

Ҳар учинчи бўлғуси она оёқларида оғриқни ҳис этади. Оғирлик, чарчоқ ҳисси, шишлар – кечқурун юзага чиқадиган бу аломатларнинг барчаси варикоз касаллиги бошланаётганидан далолат беради. Хўш, бу ҳолда нима қилиш мумкин?


Қандли деабет ва ҳомиладорлик: муваффақият қоидалариШархлар: 0

Қандли диабет билан хаста ҳолатда ҳомиладор бўлиш, уни тўққиз ой кўтариб юриш ва соғлом гўдакни дунёга келтириш – ҳақиқий жасоратдир. Бу қийинчилик инсулинни қабул қилишга муҳтож ва қондаги қанд моддасини доимий меъёрда сақлаб туришга мажбур бўлувчи оналардагина учрамайди. Қанд касалига дучор бўлган ҳолатдаги ҳомиладорлик бола туришиб қўйиш эҳтимолини ошириб, гўдакда аномалия ривожланишига олиб келиши мумкин. Бироқ “қандли диабет” ташхиси қўйилган аёл фарзандли бўлишни истаса, ушбу хасталикдан келиб чиқадиган хавф-хатарларни қандай қилиб камайтирса бўлади?


Бўлажак оналар учун баҳорги витаминли менюШархлар: 0

Ҳозирда бўжалак фарзандингиз соғлиги учун қила оладиган энг асосий ишингиз – бу ўзингиз ҳақида яхшигина қайғуришдир. Бундай қайғуришнинг энг асосий томонларидан бири тўғри овқатланиш ҳисобланади. Овқатланиш меъёрларига риоя қилиш бўлажак она учун икки ҳисса муҳим, бу билан сиз болангизнинг узоқ йиллар соғ-саломат бўлиб юриши учун замин тайёрлаётган бўласиз. Бўлажак оналар учун мувозанатлаштирилган баҳорги овқатланиш меъёрини қай тарзда тузиш керак?




Сахифалар:
1  |  2  |  Кейингиси
Авторизация
Логин:
Парол:
Мени эслаб колиш
Рўйхатдан ўтиш
Парол эсингиздан чикдими?
   
Маколани кўшиш
Тугрукхоналар
Туғруқхона мажмуалари, она ва бола марказларининг манзили ва телефон рақамлари ҳақида маълумот
Болалар марказлари
Ушбу иловада Ўзбекистондаги болалар ташҳис марказлари, клиникалари ва диспансерларининг манзил ва телефонларини топишингиз мумкин
Интервью

Театрлар, музейлар
Ушбу иловада Тошкент шаҳридаги асосий музей ва театрларнинг манзили ва телефон рақамларини топишингиз мумкин.
Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган
23.10.2008 даги 0466-сонли гувохнома
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@generation.uz
Сайтни яратиш: Brand.uz студияси