generation.uz

Обуна
Бу ерда янгиликларимизга обуна бўлишингиз мумкин
Овоз бериш
Фаол турган сўровномалар йўк
Кун фотосурати
Бола тилидан
Сайт куйидаги манзил бўйича хам очик www.gen.uz
Чақалоқ парвариши
Педиатр ҳикоя қилади: Тошкентдаги туғруқхоналар ва гўдак ҳаётининг биринчи соатлари ҳақидаШархлар: 0

Бугун биз Тошкентда туғруқлар қандай ўтиши, акушер, педиатр ва шифокор-гинекологдан нималарни талаб қилиш кераклиги, туғруқ пайтида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида суҳбатлашамиз, шунингдек Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсияларига мувофиқ тиббий персонал янги туғилган чақалоқ билан нималар қилиши кераклигига тўхталиб ўтамиз.


Гўдаклар учун ривожлантирувчи гиламчани танлаш бўйича фойдали маслаҳатларШархлар: 0

Ҳар бир она озгина бўлса ҳам ўз гўдаги мустақил ўйнаб ётган дақиқаларни жуда қадрлайди. Ахир қўлда эмас, балки болалар гиламчасида ўйинчоқларни кичкина қўллари билан ушлашга ҳаракат қилаётган, махсус чайнагичли ўйинчоқни тишлаётган ва ўзича нималарнидир “гапираётган” боладан ширин нарса бўладими? Мен буни иккита фарзандимнинг тажрибасидан келиб чиқиб айтяпман. Мен тез-тез янги она бўлган дугоналаримдан қандай гиламчани танлаб, сотиб олган маъқул, деган саволларни эшитаман. Шу боис бугун гиламча ҳақидаги ҳамма муҳим маълумотларни йиғиб, бу ҳақда ёзишга қарор қилдим.


Ёш она учун сумка: Тошкентдаги нархларШархлар: 5

Эндигина оналик бахтига муяссар бўлган аёл чақалоғи билан сайрга, меҳмонга ёки узоқ сафарга чиққанида, ўзи билан нималарни олишига тўғри келмайди дейсиз. Улар орасида ҳар хил турдаги шишачалар ҳам, памперслар ҳам, кийим-кечаклар ҳам, фотоаппарат ҳам, китоб ва салфеткалар, ўйинчоқлар ҳам бор – ҳаммасини санаб тугатолмайсан... Бундай зарур предметлар учун оналарга сиғимли ва қулай сумка керак бўлади. Бугунги кунда Тошкентдаги бозор ва дўконларда ёш оналарга мўлжалланган махсус сумкаларни харид қилиш мумкин.


Чақалоқни кузда қандай кийинтириш керакШархлар: 0

Бизнинг чақалоқни кузда қандай кийинтириш кераклиги ҳақидаги маслаҳатларимиз яқиндагина оналик бахтига эга бўлган ёки яқин ҳафталар ичида кўзи ёришга тайёрланаётган аёлларимизга мўлжалланган.


Болалар каравотчаси учун аксессуарлар: Тошкентда танлаймизШархлар: 1

Янги туғилган чақалоқ кўп вақтини уйқуда ўтказади, шу боис ота-оналарнинг вазифаси – боланинг каравотини иложи борича қулай ва хавфсиз қилишдир. Бунда турли фойдали аксессуарлар ёрдам бериши мумкин, улар нафақат чақалоқларга, балки ёши каттароқ болаларга ҳам асқотади.

Қуйида сиз билан фойдали буюмлар ва уларнинг нархлари ҳақида суҳбатлашамиз.
 


Кўкрак билан эмизиш тўғрисида афсона ва ҳақиқатШархлар: 0

Бироқ, шунга қарамасдан, ҳамма оналар ҳам болани олти ойликкача фақат кўкрак сути билан боқмайди. Хўш, уларни нима безовта қилади ва сунъий аралашмалардан фойдаланишга мажбур этади? Қуйида биз ёш оналар кўп ҳолатларда ишонадиган ва шу боис ўз фарзандларига ўз сутларини беришни истамайдиган ҳолатларга, яъни афсоналарга изоҳ бериб ўтамиз.


Овқатлантириш стулчаси: Тошкентдаги мавжуд турлари ва нархлариШархлар: 0

Фарзандингиз олти ойлик бўлдими? Энди унга қўшимча овқатлар беришни бошлаш керак, демак овқатлантириш стулчасини харид қилиш ҳақида ўйлаш ҳам ортиқчалик қилмайди. У нафақат болани овқатлантиришда асқотади, балки гўдакнинг овқатини тайёрлаётганда онанинг қўллари бўш бўлишини ҳам таъминлайди. Аммо стулчаларнинг кенг ассортиментида ўзингизни йўқотиб қўймаслик ва ҳақиқатан ҳам сифатли ва қулай стулчани сотиб олиш учун нима қилиш керак? Биз ушбу мақолада уларнинг асосий турлари ҳамда уларни Тошкентнинг қаерида ва қандай нархларда сотиб олиш мумкинлиги ҳақида суҳбатлашамиз.


Бола учун аравача: Тошкентдаги нархларШархлар: 1

Тошкентдаги дўконлар ота-оналарга аравачаларнинг кенг танловини таклиф этмоқда. Бугун биз барча параметрлари бўйича ота-онага ва болага тўғри келадиган аравачани харид қилиш осон бўлиши учун уларнинг асосий турларини кўриб чиқамиз. Шунингдек, биз аравачаларнинг турли моделларини сотиб олишингиз мумкин бўлган шаҳардаги асосий савдо нуқталари ва уларнинг тахминий қийматига ҳам тўхталамиз.



Биринчи туғилган кун. Бир яшар кичкинтой учун совғалар ғоясиШархлар: 0

Биринчи туғилган кун – бу боланинг эмас, балки асосан ота-онанинг байрами ҳисобланади. Гўдак ҳали атрофда нималар юз бераётганини ва унга нима совға қилишаётганини тушунмайди. Унга нима совға қилишлари ҳозирча унга барибир.

Бола учун совғалар бўйича энг яхши ғояларни таклиф қиламиз.
 


Чақалоқнинг туғруқхонадаги ҳаёти: мутахассис тавсиялари ва маслаҳатлариШархлар: 0

Ушбу мақолада Тошкент Педиатрия тиббиёт институтининг неонатология кафедраси доценти Елена Александровна Пак тиббий ходимлар чақалоққа нотўғри муносабатда бўлишига йўл қўймаслик учун оналар туғруқхонада билиши керак бўлган нарсалар ҳақида гапириб беради.


Янги туғилган чақалоқ учун хонаШархлар: 0

Чақалоққа хона тайёрлар экансиз, нафақат чиройли дизайнни, балки бўлғуси истиқоматчининг яхши ва қулай яшашига ёрдам берадиган бир қарашда кўзда ташланмайдиган кўплаб нозик жиҳатларни ҳам ҳисобга олиш зарур.


Чақалоқ учун қишки конверт – турлари ва тавсифиШархлар: 0

Иссиқ қишки конверт бир ёшгача бўлган болаларга кўчада исинишга ёрдам беради. Бугун бозорда турли кўриниш ва тавсияга эга кўплаб қишқи конвертларни кўриш мумкин – биз сизни энг асосийлари билан таништирамиз.


Ўғил болалар учун тагликлар хавфлими?Шархлар: 5

Тагликлар туфайли ўғил болаларнинг жинсий органлари исиб кетиши ва бу уларнинг саломатлигига таъсир қилиши тўғрими?


Боланинг каравотини тайёрлаймизШархлар: 0

Агар оилангизда қувончли воқеа, яъни фарзандли бўладиган пайтингиз яқинлашаётган бўлса, унда бу мақола сиз учун жуда фойдали ва долзарб маълумотга айланади. Бу гал сўз чақалоқ учун каравот ва унинг аксессуарларини танлаш, уни бола учун қулай ва хавфсиз қилиш ҳақида боради.


Гўдакларни парвариш қилиш учун қайси воситалар ҳақиқатан ҳам зарур?Шархлар: 0

Дўкон ва дорихонларанинг пештахталари болалар парвариши учун мўлжалланган турли-туман гигиена воситалари билан тўла. «Зарур» нарсалар рўйхатининг эса чеки кўринмайди. Келинг, ҳақиқатан ҳам болага керак бўладиган воситаларга аниқлик киритайлик.


Кузда туғилган чақалоқ учун “сарпо”Шархлар: 0

Чақалоқ билан узоқ кутилган учрашув яқинлашмоқда ва уни муносиб кутиб олишни истайсиз. Чақалоқ ҳамма зарур нарсаларга эга бўлишини хоҳлайсиз. Айниқса, у биринчи фарзанд бўлса, она кўп ҳолларда дўкондаги бор нарсани харид қип қўймаслик учун ўзини зўрға тияди... (Мен ўзимни эслаяпман, янги туғилган ва эмизикли чақалоқларим учун ҳамма ёрқин ва чиройли буюмларни сотиб олишни хоҳлардим).


Бола қачон бошини мустақил кўтара оладиган бўлади?Шархлар: 1

Чақалоқ бошини қандай кўтариши – жуда муҳим белги бўлиб, у бўйича организмнинг ривожланиши режа бўйича кетяптими ёки йўқми – шуни аниқлаб олиш мумкин. Чақалоғингиз сизни ўз танаси билан қиладиган янги экспериментлар билан қувонтиради. У бошини турли томонларга айлантиришга интилади, қўлларини ёки предметларни яхшироқ кўриш учун юзига яқин келтиради, атрофда нималар юз бераётганини кузатиш учун бошини фаол тарзда ён томонларга буради.


Болани ухлашга ётқизишнинг ТОП-10 усулиШархлар: 0

Баъзида оддий иш – фарзандингизни ухлашга ётқизиш – ҳақиқий суперагент учун мўлжалланган топшириққа айланади. Бола уйқусининг бузилиш сабаблари турлича бўлиши мумкин: жисмоний ноқулайлик (масалан, қорни оғрияпти ёки тишлари чиқяпти), ривожланишдаги муҳим даврлар (масалан, бола юришни ёки гапиришни бошлаётганида). Болалар уйқусизлигининг бошқа жиддий сабаблари ҳам бўлиши мумкин, масалан, бош мия ичидаги босим. Агар фарзандингизда уйқу бузилиши ҳолатларини кузатсангиз, уни педиатрга ва неврологга кўрсатишни қатъиян тавсия этамиз. Агар ташвиш учун жиддий сабаблар бўлмаса, унда синалган усулларнинг биридан фойдаланинг. Шунда болангизнинг хотиржам уйқуси сизнинг ғалабангиз ва мукофотингиз бўлади!


Биргаликда ухлаш ҳақидаги ҳақиқат ва ёлғонШархлар: 0

Болани ота-онаси ётадиган каравотга ухлашга ётқизиш масаласи кўпгина ёш ота-оналар учун жуда долзарб ҳисобланади. Биз бу масалага ойдиклик киритишга ёрдам бериш мақсадида ушбу мавзу бўйича кенг тарқалган фикрларга асосланган кичик бир тадқиқотни ўтказдик.


Овқатлантириш учун қулай болалар стулини қандай танлаш мумкин?Шархлар: 0

Бундай стул гўдагингиз 4-6 ёшга тўлганида, ўтиришга ҳаракат қилаётганида, овқатланиш рациони эса аста-секин қўшимча овқатлар билан бойиб бораётган бир вақтда зарур бўлади. Стулнинг ўзига хос жиҳати – унинг қулай бўлишида, акс ҳолда у ҳам иштаҳани бўғади, ҳам кичкинтой кайфиятига салбий таъсир кўрсатади.




Сахифалар:
1  |  2  |  Кейингиси
Авторизация
Логин:
Парол:
Мени эслаб колиш
Рўйхатдан ўтиш
Парол эсингиздан чикдими?
   
Маколани кўшиш
Тугрукхоналар
Туғруқхона мажмуалари, она ва бола марказларининг манзили ва телефон рақамлари ҳақида маълумот
Болалар марказлари
Ушбу иловада Ўзбекистондаги болалар ташҳис марказлари, клиникалари ва диспансерларининг манзил ва телефонларини топишингиз мумкин
Интервью

Театрлар, музейлар
Ушбу иловада Тошкент шаҳридаги асосий музей ва театрларнинг манзили ва телефон рақамларини топишингиз мумкин.
Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган
23.10.2008 даги 0466-сонли гувохнома
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@generation.uz
Сайтни яратиш: Brand.uz студияси