Фаол турган сўровномалар йўк |
|
|
Янги
| Баҳорда ҳомиладор аёл учун 10 та энг фойдали маҳсулот | |
Апрел ҳам келди, қорнингизда янги ҳаёт ривожланяпти. Хўш, гўдакка барча зарур фойдали ва озиқлантирувчи моддаларни бериш учун ҳомиладорлик пайтида аёл қандай овқатланиши керак? Бу айниқса, баҳорги витаминлар танқислиги даврида жуда долзарб ҳисобланади. Қайси маҳсулотлар бўлғуси она учун баҳорда фойдали эканини билиб олинг.
|
|
| Ҳомиладорнинг алмашув картаси: бу нима ва уни қандай олиш мумкин | |
Ҳомиладор аёлнинг рўйхатга олиниши ва унинг мунтазам равишда поликлиникага бориши нафақат бўлғуси она ва боланинг саломатлигини кузатиб боришга, балки туғадиган аёл учун энг муҳим ҳужжат бўлган алмашув картасини олишга ҳам қаратилган.
Ушбу мақолада биз ҳомиладорлар учун алмашув картаси нима учун кераклиги ва уни қачон ва қандай олиш мумкинлиги ҳақида суҳбатлашамиз.
|
|
| Тўлғоқ тутган пайтда бажариш мумкин бўлган копток билан машқлар | |
Фитбол коптоги ёки гимнастика коптоги бўлғуси онага нафақат бутун ҳомиладорлик пайтида, блаки туғруқ дарди тутаётган вақтда ҳам яхши ёрдамчига айланиши мумкин.
Бугун сиз билан оғриқни енгиллаштириш ва фарзандингизнинг дунёга келишини тезлаштириш учун айнан қайси машқларни бажариш кераклиги ҳақида суҳбатлашамиз. Мақолани ёзишда “Соғлом авлод учун” жамғармасининг мутахассиси, Ёш оналар мактабининг раҳбари, акушер-гинеколог С.С.Жамбекованинг нуфузли фикрига таяндик.
|
|
| Гўдакни қорин санчиқларидан қандай халос қилиш мумкин | |
Боланинг таги қуруқ ва у оч эмас, аммо шунга қарамасдан йиғлашдан тўхтамаяптими? Балки унинг қорни санчаётгандир? Одатда, қориндаги хуружсимон оғриқлар янги туғилган чақалоқ ҳаётининг 2-ҳафтасидан кейин пайдо бўлади ва 3 ойгача давом этади. Қорин санчиқлари – бу ҳали тўлиқ шаклланмаган гўдак ичак фаолиятининг ўзига хос ишлашидан дарак беради. Аммо муаммо ўз-ўзидан йўқолиб кетишини кутмаслик керак, чунки болани оғриқдан халос қиладиган самарали усуллар мавжуд.
|
|
| Гўдак тезроқ дунёга келиши учун унга қадай ёрдам бериш мумкин | |
Ушбу мақолада “Соғлом авлод учун” жамғармасининг мутахассислари, ёш оналар мактабларининг ўқитувчилари туғруқ қандай ўтиши ҳақида, хусусан тўлғоқ пайтида аёл ўзини қандай тутиши кераклиги ҳақида сўзлаб беришади, шунингдек туғруқдан кейин дарҳол аёлга асқотиши мумкин бўлган маслаҳатларни беришади.
|
|
| Тошкентда рўйхатга турамиз: бўлғуси онани нималар кутмоқда (2-қисм) | |
Тор соҳа мутаҳассисларининг кўриги ва таҳлиллар ортда қолди, аммо бу билан бўлғуси онанинг “саргузаштлари” тугамайди. Окулист, эндокринолог, стоматолог, неврапотолог, лор, жарроҳ, терапевт кўрикларидан кейин бирор бир муаммолар аниқланиши мумкин, аммо уларни осонгина турли дори препаратлари ва витамин комплекслари ёрдамида ҳал этса бўлади.
|
|
| Тўлғоқлар бошланди: аёл ўзини қандай тутиши керак | |
Бугунги мақоламизда гинеколог-шифокор С.С.Жамбекова тўлғоқ тутган пайтда аёл ўзини қандай тутиши кераклиги ҳақида батафсил гапириб, қандай тўғри нафас олиш керак, кучларни туғруқ учун қандай сақлаш лозим, бу пайтда овқатланиш мумкинми ёки йўқми, туғруқни тезлаштириш ва оғриқни енгиллаштириш учун палатада қандай юриш зарурлиги ҳақида кўпгина аёлларни қизиқтириб келаётган саволларга жавоб беради.
|
|
| Педиатр ҳикоя қилади: Тошкентдаги туғруқхоналар ва гўдак ҳаётининг биринчи соатлари ҳақида | |
Бугун биз Тошкентда туғруқлар қандай ўтиши, акушер, педиатр ва шифокор-гинекологдан нималарни талаб қилиш кераклиги, туғруқ пайтида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида суҳбатлашамиз, шунингдек Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсияларига мувофиқ тиббий персонал янги туғилган чақалоқ билан нималар қилиши кераклигига тўхталиб ўтамиз.
|
|
| Боланинг қизиқувчанлигини қандай ривожлантириш мумкин? | |
Бир турдаги, монотон машғулотлар ҳар қандай бола учун жуда толиқтирувчи ҳисобланади, шу боис улар яхши самара бермайди. У материални яхши эслаб қолмайди ва уни ёмон ўзлаштиради. Таълим жараёни қизиқарли эмас – тамом-вассалом. Аммо болада янги нарсаларга қизиқишни қандай қилиб уйғотиш мумкин?
|
|
| Агар бола ўз яқинларини урса... | |
Бир ярим – уч ярим яшар бола ҳаётининг турли босқичларида ижозатнинг чегарасини текшира бошлайди, хусусан қуйидагича усулларда: онаси, отаси ва бувисини уради, чимчилаб олади, тишлайди, сочидан тортади.
|
|
| Тошкентда рўйхатга турамиз: бўлғуси онани нималар кутмоқда (1-қисм) | |
Ҳомиладор аёлларнинг кўпчилиги поликлиникага боришга шошилмайди ва охири кўринмайдиган таҳлиллар, консультациялар, шифокорларнинг тавсиялари ҳақида ўйлай бошлайди. Аслида ҳаммаси унчалик қўрқинчли эмас, кейин бу жараёнлардан барибир қочиб қутулолмайсиз. Бугун биз рўйхатга туришни қандай енгиллаштириш мумкинлиги, алмашув картасини олиш учун қандай ҳужжатларни йиғишингиз ҳамда қандай текширувлар ва таҳлилларга тайёргарлик кўришингиз кераклиги ҳақида суҳбатлашамиз.
|
|
| Болалар учун янги йил томошалари-2011 | |
Тошкент шаҳридаги Театрлар, Маданият саройлари, Ресторанлар Янги йилни болалар билан биргаликда қувноқ даврада кутиб олишни таклиф этади. Энг яхши таклифларни қуйида ўқишингиз мумкин.
|
|
| Чақалоқларда ЎРВИ: белгилари, даволаниши ва олдини олиш | |
Фарзандингизнинг бурни оқяпти, томоғи оғрияпти ва ҳарорати кўтарилган. Болалардаги бундай белгилар кўп ҳолларда ЎРВИ га ишора қилади. Гўдакларни ушбу респиратор касалликдан қандай даволаш ва агар яқинларингиздан кимдир касал бўлган бўлса, болани ундан қандай асраш мумкин?
|
|
| Ҳомиладорлик пайтида бачадон тонуси | |
Афсуски, баъзи бўлғуси оналар ҳомиладорлик даврида бачадон тонуси деб аталувчи кўнгилсиз ва хавфли ҳолатга дуч келишади. Баъзида эса бу бутун ҳомиладорлик даврида бир неча марта юз беради. Ушбу ташҳис анча жиддий бўлгани боис, уни беэътибор қолдирмаслик керак. Келинг, ҳомиладорлик пайтида бачадон тонуси пайдо бўлиши ўзи нима экани, у нимага пайдо бўлиши, қандай даволаниши ва бу ҳолатнинг олдини олиш учун нималар қилиш мумкинлиги ҳақида суҳбатлашамиз.
|
|
| Гўдаклар учун ривожлантирувчи гиламчани танлаш бўйича фойдали маслаҳатлар | |
Ҳар бир она озгина бўлса ҳам ўз гўдаги мустақил ўйнаб ётган дақиқаларни жуда қадрлайди. Ахир қўлда эмас, балки болалар гиламчасида ўйинчоқларни кичкина қўллари билан ушлашга ҳаракат қилаётган, махсус чайнагичли ўйинчоқни тишлаётган ва ўзича нималарнидир “гапираётган” боладан ширин нарса бўладими? Мен буни иккита фарзандимнинг тажрибасидан келиб чиқиб айтяпман. Мен тез-тез янги она бўлган дугоналаримдан қандай гиламчани танлаб, сотиб олган маъқул, деган саволларни эшитаман. Шу боис бугун гиламча ҳақидаги ҳамма муҳим маълумотларни йиғиб, бу ҳақда ёзишга қарор қилдим.
|
|
| Ёш она учун сумка: Тошкентдаги нархлар | |
Эндигина оналик бахтига муяссар бўлган аёл чақалоғи билан сайрга, меҳмонга ёки узоқ сафарга чиққанида, ўзи билан нималарни олишига тўғри келмайди дейсиз. Улар орасида ҳар хил турдаги шишачалар ҳам, памперслар ҳам, кийим-кечаклар ҳам, фотоаппарат ҳам, китоб ва салфеткалар, ўйинчоқлар ҳам бор – ҳаммасини санаб тугатолмайсан... Бундай зарур предметлар учун оналарга сиғимли ва қулай сумка керак бўлади. Бугунги кунда Тошкентдаги бозор ва дўконларда ёш оналарга мўлжалланган махсус сумкаларни харид қилиш мумкин.
|
|
| Чақалоқни кузда қандай кийинтириш керак | |
Бизнинг чақалоқни кузда қандай кийинтириш кераклиги ҳақидаги маслаҳатларимиз яқиндагина оналик бахтига эга бўлган ёки яқин ҳафталар ичида кўзи ёришга тайёрланаётган аёлларимизга мўлжалланган.
|
|
| Кузги ҳомиладорлик: муаммолар ва уларнинг ечими | |
Кузги ҳомиладорлик бир талай афзалликларга эга – ҳаво тозаланади, салқин тушади, бозорларга турли-туман мева ва сабзавотлар чиқади, бунинг устига тилла рангга бурканган дарахтлар кўзингизни қувонтиради. Бироқ баъзида бу мавсум бўлғуси оналарга кўнгилсиз совғаларни ҳам тақдим этиши мумкин. Агар ҳомиладорлик айнан шу фаслда кечса, нима қилиш керак? Қуйидаги маслаҳатларимиз баъзи бир мавсумий муаммоларни енгиб ўтишга ва ҳатто булутли кунларда ҳам қувонишни ўрганишга ёрдам беради.
|
|
| Ҳомиладорлик пайтида истеъмол қилиниши керак бўлган фойдали ширинликлар | |
Сиз ширинликларни жуда яхши кўрасиз, ҳозирги ҳолатингиз эса шоколад ва пирожнийларга бўлган ишқибозлигингизни янада кучайтирдими? Балки, аксинча, олдинлари деярли зарарли углеводларни истеъмол қилмагансиз, аммо энди ҳомиладорлик пайтида қандайдир бир куч сизни уларга тортяптими? Келинг, нима учун бўлғуси оналар ширинликка ўч бўлиб қолиши ва калорияли конфетлар ҳамда пончикларнинг ўрнига нима истеъмол қилиш мумкинлигига аниқлик киритамиз.
|
|
|
|
|
Туғруқхона мажмуалари, она ва бола марказларининг манзили ва телефон рақамлари ҳақида маълумот
|
|
Ушбу иловада Ўзбекистондаги болалар ташҳис марказлари, клиникалари ва диспансерларининг манзил ва телефонларини топишингиз мумкин
|
|
Ушбу иловада Тошкент шаҳридаги асосий музей ва театрларнинг манзили ва телефон рақамларини топишингиз мумкин.
|
|